12:02 / 11.10.2024
36

Кузда организмни вирусли касалликларга қандай тайёрлаш керак?

Кузда организмни вирусли касалликларга қандай тайёрлаш керак?
Бунинг учун нималарга амал қилинади?

Шу каби саволларга Миллий тиббиёт маркази Терапия бўлими мудири, олий тоифали шифокор, терапевт Наргиза Халилова жавоб берди.

Куз — вирусли касалликлар танага ҳужумини кучайтирадиган вақт ва бу пайтда иммунитет тизими кучайтирилган ҳимояга муҳтож бўлади. Совуқ ҳаво бошланиши пайтида уни самарали тарзда қўллаб-қувватлашнинг бир қанча усуллари мавжуд. Иммунитетни қандай мустаҳкамлашни билсангиз, касалликлар ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ. Бунинг учун сиз бир нечта оддий қоидаларга амал қилишингиз керак.

Яхши ва етарли даражада ухланг

Ҳар бир инсон болалигиданоқ соғлом уйқу саломатликнинг калити эканлигини билади. Ҳеч ўйлаб кўрганимисиз, нега касал бўлиб қолганимизда инстинктив равишда тўшагимизни тарк этишга шошилмаймиз? Гап шундаки, уйқу пайтида танамизда бир қатор гормонлар, хусусан, танамизнинг асосий ҳимоя ҳужайраларидан бири — лимфоситларнинг фаоллашувида иштирок этадиган ўсиш гормони ва мелатонин ажралиб чиқади. Шунинг учун қаттиқ уйқуга кетган вақтимизда иммунитетимиз бизни вирус ва бактериялардан фаол ҳимоя қилади.

Сиркад ритмлар ҳосил бўлиши учун ўзингизни бир хил ватқда уйқуга ётишга ўргатиш жуда муҳим. Кейин организмнинг ўзи уйқу учун зарур бўлган соатлар сонини аниқлайди. Мисол учун, организмнинг тикланиши учун айрим кишиларга етти соат, бошқасига эса саккиз соат керак бўлади. Айтганча, бу айниқса мигрен билан оғриганлар учун бош оғриғини олдини олишнинг яхши усули ҳисобланади.

Тўғри овқатланиш

Организмни барча турдаги озиқ моддалар — оқсиллар, ёғлар ва углеводлар билан таъминлаш жуда муҳим. Куз мунтазам парҳезлар учун энг яхши вақт эмас.

Бундан ташқари, парҳезингизга кўпроқ витаминлар қўшишингиз керак, масалан, ўтли дамламалар, мевалар, янги узилган сабзавотлар ва ёнғоқлардан фойдаланиш мумкин. Биринчи навбатда, янги узилган мева ва сабзавотларни, айниқса мавсумий витаминлар мавжуд бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Мева ва сабзавотлар ҳар кунги овқатланиш расионингизда бўлиши керак, бу ҳолатда организм витаминлар билан таъминланади ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Масалан, C витамини организмда тўпланмайди, яъни уни ҳар куни овқат билан бирга олиш керак.

Спорт — саломатлик ва яхши кайфият гарови

Спорт билан шуғулланиш қонимизни кислород билан бойитиши, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам бериши ва стресс даражасини камайтириши исботланган. Агар спорт билан шуғулланиш учун вақтингиз бўлмаса, пиёда юришни одатингизга айлантиринг.

Спорт залида ва тоза ҳавода машқ қилишда турли мушак гуруҳлари стрессни бошдан кечиради. Бу кислороднинг турли хил тўйинганлиги билан боғлиқ. Бундай алмашиниш нафақат мушак тўқималарининг уйғун ривожланишини таъминлайди, балки вазн йўқотиш жараёнига ҳам ҳисса қўшади.

Йиллик эмланишни ўтказиб юборманг

Ҳар бир инсон ёрдамга муҳтож ва бизнинг иммунитетимиз бундан ҳам мустасно эмас. Ўз вақтида эмланиш туфайли сиз иммунитет тизимини заифлашган ва бутунлай хавфсиз патогенлар билан “таништириш” орқали касалликнинг бошланишини самарали равишда олдини олишингиз, шунингдек келажакда унинг совуқ мавсумда ҳақиқий патогенлардан фаол ҳимояланишга тайёрлигини оширишингиз мумкин.

Гриппга қарши эмлаш учун оптимал вақт — кузнинг боши. (сентябр ва октябр ойлари). Тўлиқ ҳимояни ривожлантириш учун камида 2-4 ҳафта кераклигини ҳисобга олиш керак.

Вирусли мавсум арафасида ҳар йили гриппга қарши эмланиш ва пневмониянинг асосий қўзғатувчиси — пневмококка қарши ҳар беш йилда бир марта эмланиш тавсия этилади. Бундан ташқари сиз янги коронавирус инфекциясига қарши реваксинациядан ўтишингиз керак.

Гриппга қарши эмланиш нафақат вирусга қарши

Иммунитетни шакллантириши, балки соғлом инсонларда ҳам, юрак-қон томир тизимининг мавжуд касалликлари бўлган инсонларда ҳам юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшади.

Америка кардиологлар ассосиациясининг маълумотларига кўра, гриппга қарши ваксина олган юрак хасталиги бўлган беморларда ўлимга олиб келадиган оқибатлар хавфи гриппга қарши ваксина олмаганларга қараганда 18 фоизга га кам бўлган. Бошқа касалликлардан ўлим хавфи 28 фоизга, гриппга қарши эмланганларда эса юрак муаммоларини бошдан кечириш хавфи 13 фоизга камайган.

Куз фасли, Организм, Вирусли касалликлар, Тайёрлаш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кузда организмни вирусли касалликларга қандай тайёрлаш керак?