Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш121
Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради?
Фото: Shutterstock
Кўпчилик гриппни бир неча кун томоқ оғриши, иситма ва йўтал билан кечадиган оддий нохушлик деб ҳисоблайди. Аммо ёш болалар, кексалар ва аҳолининг бошқа гуруҳлари учун бу касаллик ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада, дунёда мавсумий гриппдан ҳар йили 300 мингдан 600 минггача одам вафот этмоқда.

Касалхонага ётқизишлар, оғир ҳолатлар ва ўлимлар сонини камайтириш учун инфекцияни бошқаларга юқтирмаслик керак, деган назария мавжуд. Лекин савол туғилади: касал одам қанча вақт давомида бошқалар учун хавфли?

“Умуман олганда, агар сизда гриппдан кейин бир сутка давомида ҳеч қандай белгилар бўлмаса, шу пайтдан атрофдагилар учун бутунлай хавфсизга айланасиз. Бироқ кишининг қанча вақт касаллик ташиши мумкинлиги ҳақида баъзи нозик жиҳатлар мавжуд. Бундан ташқари, вируснинг қандай тарқалиши тўғрисидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда”, — дейди Доналд Милтон, Мериленд университети жамоат саломатлиги мактабининг атроф-муҳит гигиенаси профессори.

Грипп қандай тарқалади ва қанча вақт давомида юқумли бўлади?

Нафас йўллари касалликлари учта асосий йўл билан тарқалади. Биринчидан, касал одамлар теккан юзалар орқали. Иккинчидан, йўтал ва аксириш пайтида каттароқ томчилар кўринишида. Учинчидан эса нафас олиш жараёнида. Ушбу мақолада кўпроқ охирги икки усул назарда тутилади.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг хабар беришича, грипп юққан беморлар, айниқса, касаллик белгилари пайдо бўлганидан кейинги дастлабки уч кун мобайнида жуда хавфли бўлади. Айнан шу даврда улар ўзларидан энг кўп миқдорда вирус “ажратади”. Шундан сўнг касалликни юқтириш эҳтимоллиги пасаяди, бироқ катта ёшдаги одамлар беш-етти кунгача хавфли бўлиб қолаверади.

Иммунитет пасайиши ёки қандли диабет каби маълум касалликларга чалинган одамлар билан боғлиқ ҳолат ундан ҳам ёмонроқ. Уларга инфекция билан курашиш учун кўпроқ вақт керак, шу сабабли улар узоқроқ вақт давомида ташувчи бўлиб қолади. Аммо энг ёмон ҳолат — болаларда кузатилади. Уларда вирусга қарши курашда катта тажриба йўқлиги учун бир-икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида фаол ташувчи бўлиб қолади.

Грипп турлари йилдан йилга ўзгариб бормоқда, шу сабабли баъзи мавсумларда касалликнинг юқумлилик даражаси юқорироқ бўлиши мумкин. Айнан шу боис вақти-вақти билан янгидан эмланишингиз керак. Бироқ ҳозирги кунда олимлар олдида турган асосий иш одамларнинг вирусдан ҳалок бўлишига йўл қўймасликдир. Касалликнинг бошқаларга юқиш эҳтимолини қандай камайтириш эса иккинчи даражали масала ҳисобланмоқда.

“Ҳозирги вакциналар аҳолини касалликдан ҳимоя қилиш учун жуда кўп иш қилаётгандек туюлади. Асосан, улар ўлимнинг олдини олади ва касалхонага тушишга йўл қўймайди. Аммо вируснинг тарқалишини етарлича тўхтата олмаслиги мумкин. Бу олимлар олдидаги жуда катта муаммо”, — деди Милтон.

Грипп юқишини олдини олишнинг энг муаммоли томони — бу симптомлар пайдо бўлишидан олдинги фаол босқичдир. Айнан шу сабабли коронавирус каби нафас йўллари касалликларини назорат қилиш жуда мушкул ҳисобланади. Бу кўзга кўринмайдиган душман билан курашиш дегани. Аммо янги тадқиқот вазиятни бутунлай ўзгартириши мумкин - яқинда олимлар вирус сиртида унинг тарқалишига хизмат қиладиган оқсилни аниқлади. Бироқ ҳозирча бу оқсилни нима қилиш борасида билимлар етарли эмас.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  2. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  3. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  4. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  5. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  6. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  7. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  8. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  9. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  10. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият