Дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган кўникмалар

3 дақиқа ўқиш283
Дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган кўникмалар
Фото: iStock
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар тобора долзарб бўлиб бормоқда. Янги йил эса ҳаётимизни ижобий томонга ўзгартиришлар билан бойитиш ва соғлом одатларни шакллантириш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кўникмалар нафақат жисмоний ва руҳий ҳолатингизни яхшилайди, балки кундалик ҳаётингиздаги самарадорликни ошириб, нақдингизни ҳам тежайди.

Кун давомида мунтазам ҳаракатда бўлинг

Замонавий турмуш тарзида узоқ вақт ҳаракатсиз ўтириш соғлиқ учун асосий хавфли омиллардан бирига айланган. 2025 йилда ҳар бир кунингизни фаолроқ қилишга ҳаракат қилинг. Ҳар иш соатида 10 дақиқалик танаффус қилинг, тонгни енгил машқлар ёки ёга билан бошланг. Машина ҳайдашдан кўра пиёда юриш ёки велосипедда ишга етиб боришни синаб кўринг. Мотивация учун фитнес-трекерлардан фойдаланиб, ҳар куни 8-10 минг қадам босганингизни кузатиб боринг.

Етарлича ва сифатли уйқу бўлишини таъминланг

Соғлом ва тартибли уйқу — жисмоний ва руҳий фаровонликнинг асоси. Уйқу режимингизни мувофиқлаштириш, яъни ҳар куни, ҳатто дам олиш кунлари ҳам бир вақтда ётиш ва туриш муҳимдир. Гаджетлардан фойдаланишни ётишдан бир соат олдин тўхтатинг, чунки смартфондаги нурланиш мелатонин ишлаб чиқаришни пасайтиради. Ётоқхонангизни қулай ва тинч маконга айлантиринг ва мунтазам равишда китоб ўқиш ёки медитация каби уйқудан аввалги тинчлантирувчи амалларни бажаришга одатланинг.

Соғлом овқатланиш одатларини шакллантиринг
Дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган кўникмалар
Фото: iStock
Овқатланиш тартибини назорат қилиб, сабзавотлар, мевалар, бутун донлар, оқсиллар ва фойдали ёғларни ўз ичига олган мувозанатли рационни танлаш муҳимдир. Шакар ва қайта ишланган маҳсулотларни чекланг. Уйда пиширилган овқатларни истеъмол қилиш орқали нафақат пулни тежашингиз, балки маҳсулотларингиз сифатини шахсан текширишингиз мумкин. Шунингдек, етарли миқдорда сув ичишга эътибор қаратинг ва кунига камида 1,5-2 литр суюқлик ичишга ҳаракат қилинг.

Руҳий саломатликни асранг

Шаҳардаги тезкор ҳаёт тарзи кўпинча стресс ва чарчоққа олиб келади. Руҳий барқарорликни таъминлаш учун медитация қилиш, миннатдорчилик дафтарчасини ёзиб бориш ёки ҳиссиётларингизни қайд этишга вақт ажратинг. Бир вазифага диққатни жамлаш одатини ривожлантиринг ва яқинларингиз билан мулоқот орқали руҳий саломатлигингизни қўллаб-қувватланг.

Мунтазам тиббий кўрикдан ўтинг
Дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган кўникмалар
Фото: Alamy
Профилактик текширувлар узоқ умр кўриш, соғлом ҳаёт ҳамда кутилмаган касалликларнинг олдини олишнинг энг мақбул ечимидир. Ҳеч бўлмаса бир йилда бир марта умумий тиббий кўрикдан ўтиш ва шифокорлар тавсияларига амал қилиш орқали яқин келажакда эҳтимолий катта харажатлардан қутулишингиз мумкин. Айниқса, кўзлар ва тишларга эътиборлироқ бўлинг.

Гаджетлардан дам олиш учун рақамли детокс қилинг

Гаджетларга қарамлик асабийлик ва диққатсизликка олиб келади. Ижтимоий тармоқларга вақт чеклови ўрнатинг ва гаджетларсиз кунлар ўтказишга одатланинг. Бу вақтни пиёда сайр қилиш, китоб ўқиш ёки яқинларингиз билан мулоқот қилишга бағишланг.

Иммунитетни мустаҳкамланг
Дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган кўникмалар
Фото: Alamy
Саломатликни сақлашда иммунитет муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг, контраст душ қабул қилинг ва таомномангизга C ва Д витаминлари, рух каби фойдали моддаларни ўз ичига олган маҳсулотларни қўшишни унутманг.

Янги билим ва кўникмаларни эгалланг

Янги билимларни ўрганиш бош мия фаолиятини меъёрда сақлаш учун муҳимдир, бунинг учун кўпроқ китоб ўқиш, бошқотирма ечиш ёки хорижий тилларни ўрганиш ёрдам беради.

Экологик одатларни шакллантиринг
Дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган кўникмалар
Фото: Alamy
Табиатга нисбатан масъулиятли муносабат ҳам ҳаётимиз фаровонлигини оширади. Пластикдан ишлаб чиқарилган ҳар қандай нарсалардан фойдаланишни камайтиринг ва экологик тоза маҳсулотларга кўпроқ эътибор беринг. Атроф-муҳит ифлосланмаслигига ўз ҳиссангизни қўшинг. Зеро ҳар бир кичик ҳаракат келажакда улкан натижалар учун пойдевор бўла олади.

Дам олишни ҳам унутманг

2025 йилда ўз вақтида организмга дам беришни ҳам билиш лозим. Бундай ҳордиқ чиқариш нафақат ухлашни, балки севимли иш ва машғулот билан шуғулланишни ҳам назарда тутади. Чунки ўзимиз ёқтирган ва бизга хурсандчилик бахш этадиган бирор юмуш учун вақт топиш ҳаётимиз фаровонлигини оширади ҳамда руҳан соғлом бўлишимизга ҳисса қўшади.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?