Картошка чипси кўпчиликнинг севимли газаги бўлса-да, у соғлиқ учун бир қанча хавф туғдиради. Чипс ёғда қовурилган бўлгани сабабли унда зарарли ёғлар кўп бўлади. Бу эса юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.
Чипс таркибидаги ортиқча туз организмда сувни ушлаб қолади ва қон босимини кўтаради. Узоқ муддатли истеъмол эса буйрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, чипс калорияга бой бўлиб, тез семиришга олиб келади. Ортиқча вазн эса диабет ва бошқа сурункали касалликлар хавфини кучайтиради.
Мутаҳассислар чипсни тез-тез истеъмол қилишдан сақланишни тавсия этади. Унинг ўрнига мевa, сабзавот ёки ёнғоқ каби фойдали газакларни танлаш соғлиқ учун анча фойдали бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар