Юзнинг тез ёғланиши сабаблари ва муҳим омиллари

Саломатлик1 дақиқа ўқиш519
Юзнинг тез ёғланиши сабаблари ва муҳим омиллари

Юз терисининг ортиқча ёғланиши кўпчиликка таниш муаммолардан бири ҳисобланади. Бу ҳолат нафақат ташқи кўринишни бузади, балки турли косметик муаммолар, жумладан ҳуснбузар ва қизил доғларнинг пайдо бўлишига ҳам замин яратади. Мутахассислар фикрича, юздаги ёғ тўпланиши табиий жараён саналса-да, баъзи ҳолларда бу нормадан ошиб кетади ва инсоннинг психологик ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тери ва ёғ безлари фаолияти

Инсон танасида миллионлаб майда ёғ безлари мавжуд бўлиб, улар терини ташқи таъсирлардан муҳофаза қилиш ва намликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу безлар ишлаб чиқарадиган “себум” ёғи терини чўзилувчан ва барқарор сақлайди, зарарли бактериялардан ҳимоя қилади. Бироқ баъзан ёғ безлари ҳаддан ташқари ишлайди ва натижада юз доимий равишда ёғли кўриниш олади.

Гормонлар таъсири

Ёғ безлари фаолиятида гормонлар муҳим роль ўйнайди. Айниқса, андрогенлар — тестостерон ва унинг ҳосилалари — себум ишлаб чиқаришни кучайтиради. Шу сабабли ўсмирлик даврида кўпчиликда юз тез ёғланиши ва ҳуснбузарлар пайдо бўлиши кузатилади.

Аёлларда эса ҳайз цикли, ҳомиладорлик ёки менопауза даврида гормонал ўзгаришлар юз терисининг ҳолатига таъсир қилади. Эркакларда эса юқори гормон даражалари туфайли ёғли тери кўпроқ вақт сақланиб қолади.

Овқатланиш ва турмуш тарзи

Тўғри парҳез сақланмаса, юз терисида ёғ тўпланиши янада кучаяди. Айниқса, ширинликлар, ёғли таомлар, газли ичимликлар ва тез ҳазм бўладиган углеводлар қондаги инсулин миқдорини оширади. Инсулин ортиши эса гормонлар фаолиятига таъсир қилиб, ёғ безларини янада фаолроқ ишлашга мажбур қилади.

Шу билан бирга, стресс, ухлаш тартибининг бузилиши ва ортиқча чарчоқ ҳам юзнинг ёғланишига сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар кун тартибини тўғри йўлга қўйиш, спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш орқали бу муаммони бирмунча енгиллаштириш мумкинлигини таъкидлайди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)