date

Қовун: фойдаси кўп, аммо эҳтиёт бўлиш керак

Қовун: фойдаси кўп, аммо эҳтиёт бўлиш керак
Қовун ёз фаслининг энг машҳур полиз экинларидан бири бўлиб, ўзининг ширин таъми ва фойдали моддаларга бойлиги билан қадрланади. Унда витамин C, калий мавжуд. Бу моддалар иммунитетни мустаҳкамлаш, юрак фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳазм жараёнини яхшилашда муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек, қовун организмни сувсизланишдан сақлашга ёрдам беради. Уни таркибида кўп миқдорда сув бўлгани учун иссиқ кунларда чанқоқни қондиришда фойдали.

Бироқ қовунни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шакар миқдори юқори бўлгани bois, қандли диабет билан оғриганлар эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши лозим.

Мутахассислар қовунни меъёрида истеъмол қилишни тавсия этади. Соғлом одамларга ҳам уни асосан эрталаб ёки тушлик пайтида истеъмол қилиш маъқул, чунки кечқурун истеъмол қилинганда овқат ҳазмини қийинлаштириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қовун: фойдаси кўп, аммо эҳтиёт бўлиш керак