Бодом қадимдан инсон саломатлиги учун фойдали ёнғоқ турларидан бири сифатида қадрланади. У озуқавий моддалар, оқсил, толалар ва фойдали ёғларга бой бўлиб, организмга куч-қувват беради. Шунингдек, ундаги витамин ва минераллар умумий соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди.
Бодом юрак-қон томир тизими учун фойдали ҳисобланади. Ундагӣ тўйинтирилмаган ёғ кислоталари холестерин миқдорини меъёрда ушлаб, қон айланишини яхшилайди. Бу эса юрак касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, бодом мия фаолиятини мустахкамлайди. У таркибидаги магний ва Е витамини хотирани яхшилашда, асаб тизимини тинчлантиришда муҳим роль ўйнайди. Мутаҳассислар уни мунтазам истеъмол қилишни тавсия этади, айниқса ўқувчилар ва ақлий меҳнат қиладиганлар учун.
Бодом тери ва соч саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёғи намлантирувчи хусусиятга эга бўлиб, табиий косметика воситаларида кенг қўлланилади. Шунинг учун бодом нафақат озиқ-овқат, балки гўзаллик ва соғлиқ манбаи сифатида ҳам қадрланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!