date

Стресс мияни вайрон қилади

Стресс мияни вайрон қилади

Ҳаёт тезкор ва стресс даражаси юқори бўлган пайтларда одамлар кўпинча хонага кириб нима учун кирганини унутади ёки оддий вазифага диққатни жамлай олмайди. Бу ҳолат “мия тумани” деб аталади ва диққатни жамлаш қийинлиги, унутувчанлик ҳамда фикрнинг секинлашиши билан намоён бўлади.

Мия туманини камайтириш учун биринчи қадам – ўзингизга нисбатан меҳрибон бўлиш. Бу шахсий муваффақиятсизлик эмас, балки миянгиз чарчаганини ёки стресс остида эканини кўрсатади. Вазифаларни бўлиш, ёрдам сўраш ва ишларни аста-секин бажариш фойдали.

Кун тартибини белгилаш ва қисқа танаффуслар ҳам ёрдам беради. Эрталаб ва кечки тартибни олдиндан белгилаш, вазифалар орасида 5–10 дақиқалик танаффуслар мияни тиклашга, стрессни камайтиришга ва кейинги ишга тайёрлашга хизмат қилади.

Шунингдек, эслатмалар ва календарлардан фойдаланиш вазифаларни осон бошқаришга ёрдам беради. Соғлом уйқу, етарли сув ичиш, жисмоний фаоллик, тўлиқ овқатланиш ва стрессни камайтириш мия фаолиятини тиклашда муҳим омиллардир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Стресс мияни вайрон қилади