date

Ҳожатхонада телефон ушлаб ўтириш саломатликка хавфли

Ҳожатхонада телефон ушлаб ўтириш саломатликка хавфли

Сўнгги йилларда ҳаётимизда телефондан фойдаланиш деярли чекланмай қолаётган бўлса-да, америкалик олимлар олиб борган тадқиқот саломатлик учун хавотирли жиҳатни очиб берди. Бостонда 2024 йил давомида ўтказилган изланишга кўра, ҳожатхонада смартфон билан узоқ вақт ўтириш инсон организми учун катта хавф туғдиради.

Мутахассисларнинг айтишича, унитазда телефон билан чалғиб, кутилгандан кўпроқ вақт ўтириш туфайли тўғри ичакдаги қон томирларга ортиқча босим тушади. Агар бу одат тез-тез такрорланса, пай ва тўқималар бўшашиб, қон томирлари шишиб кетади. Натижада оғриқли тугунчалар пайдо бўлиб, халқ орасида “бавосил” ёки “геморрой” деб аталадиган касаллик ривожланади.

Изланиш 125 нафар катта ёшли кўнгилли иштирокида амалга оширилган. Улар махсус сўровномада турмуш тарзи, овқатланиш, жисмоний фаоллик ва ҳожатхона одатлари ҳақида маълумот берган. Натижада иштирокчиларнинг 66 фоизи ҳожатхонада телефондан фойдаланиши аниқланган. Улардан қарийб ярмида колоноскопия текшируви пайтида геморрой белгиларини топишган.

Аниқланишича, телефонни ҳожатхонага олиб кириш касалликка чалиниш хавфини 46 фоизга оширади. Олимлар бу ҳолатнинг асосий сабаби сифатида унитазда узоқ муддат ўтиришни кўрсатмоқда. Чунки смартфон одамни вақтни сезмай қолишига олиб келади ва бу саломатлик учун жиддий муаммо туғдиради.

Мутахассислар беморлик хавфини камайтириш учун оддий тавсиялар берди: ҳожатхонага киришда телефонни ташқарида қолдириш, унитазда 5 дақиқадан ортиқ ўтирмасликка ҳаракат қилиш ва агар жараён чўзилса, туриб қисқа танаффус қилиб кейин қайта кириш.

Олимларнинг хулосасига кўра, шундай оддий эҳтиёт чоралари инсонни оғир ва ноқулай касалликдан асраб қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳожатхонада телефон ушлаб ўтириш саломатликка хавфли