Куз неъмати — хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч донаси қорнингизни тўйдириши мумкин.
Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз таркибидаги натрий, калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади. Қуйида меванинг қолган хусусиятлари билан танишишингиз мумкин.
Саратонга қарши
Хурмо қовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо меваси таркибида бета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг кексайиш белгиларига қарши курашади. Хурмодаги бета-каротин моддаси помидор, қовоқ ва қизил булғор қалампирига қараганда жуда кўп.
Буйракдаги тошлардан халос этади
Хурмо таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради. Ушбу мева пешоб ҳайдаш ва тонусни кўтариш хусусиятига ҳам эга.
Юрак фаолиятини мустаҳкамлайди
Хурмо юраккасалликларига эга кишилар учун жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп
бўлиб, у бемалол валокордин препаратининг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3 дона хурмо мевасини истеъмол қилсангиз, юрак хасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз. Бундан ташқари, шотланд олимларининг таъкидлашича, атеросклерозга қарши курашда хурмо ҳатто олмани ҳам ортда қолдирар экан.
Томирлар учун
С ва Р витминларигабой хурмо меваси қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг мўртлигини камайтиради. Шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади.
Стафилококка қарши
Хурмо ичак таёқчаси, олтингранг стафилококка қарши бактерицид таъсирга эга.
Диареяда фойдали
Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. 6 та пишган мевани бўлакларга кесинг ва уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда ушланг. Қайнатмани докада сузиб олинг ва 0,5 литрдан ҳар 4 соатда қабул қилинг.
Гипертония ва шишларга қарши
Гипертония вашишларда хурмо баргларини ювинг, қуритинг ва ҳовончада майдаланг. 5-7 кун давомида ҳар куни 2 маҳал овқатдан кейин ¼ чой қошиқдан қабул қилинг.
Анемияга қарши
Хурмо меваси темир моддасига бой, шу боис унинг шарбатини кунига 2 маҳал овқатдан олдин 50-100 мл дан қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, иш лаёқатини оширади.
Йўталга қарши
Томоқни бир донапишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайқаш жуда фойдали.
Юз учун ниқоб
Хурмо эти ва тухум сариғидан тайёрланган ниқоб ҳуснбузарларга мойил тери учун энг мақбул восита ҳисобланади. Бундан ташқари, хурмо юз терисининг тонусини оширади ва, ҳатто, теридаги дастлабки кексайиш аломатларига қарши курашади.
Юз терисининг тонусини ошириш учун хурмо қирғичдан ўтказилади, ҳосил бўлган бўтқа қаймоқ ёки тухум сариғи билан тенг миқдорда аралаштирилади, юзга 15-20 дақиқага суртилади. Ниқоб илиқ нам момиқ билан олиб ташланади, кейин юз совуқ сувга чайилади. Битта курс 15-20 та ниқобдан иборат.
ДИҚҚАТ!
Хурмо таркибида енгил ўзлаштириладиган қандлар миқдори кўп бўлгани боис, у семириш ва қандли диабет касалликларига чалинган кишиларга тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди