Мусулмон миллиардернинг саратондан вафот қилганини ўқигач, Дима Қаюмнинг оналари ҳам шу дард билан оғриётганларини билиб, анчадан бери ўзимни ўйлантириб турган масалани ўртоқлашмасам бўлмаслигига амин бўлдим.
Менинг ҳам бир яқин инсоним 2009-2010 йилларда навбати билан уч жойидан саратон касали билан оғриди. У докторларда даволанишдан бош тортиб, даволанмаслик сўзида қаттиқ туриб олди. Кейин танишлар тавсияси билан Андижонлик Иброҳим ҳожига кўриниб, ўзлари тайёрлаган дорилар билан муолажа олиш бошланди. Бир ойга етадиган табиий гиёҳлардан тайёрланган дориларнинг нархи адашмасам 15-20 АҚШ доллари атрофида эди. Уч ой муолажа олгач дард ариди, касаллик чекинди. Шифохонага бориб текширтирилса, ташхис қўйган шифокорлар ҳайрон. Ўсимта бор эди, энди йўқ, дея табриклашди.
Қувонч узоққа чўзилмади. Бироз муддат ўтгач, дард бошқа жойда бўй кўрсатганди. Табиб "операция қилдирган экансизлар, дард қонга ўтган, аъзоларга тарқаган ва "злокачественный" экан, тузалиши қийин", деганлари учун тушкунликка тушмадик ва яна муолажа бошланди. Уч ой ўтмай, ошқозондаги ўсимта ҳам қуриб-йўқолди. Навбатдаги мияда пайдо бўлган ўсимта ҳам шу тариқа тузалди. Шу учинчи ўсимтадан кейин алҳамдулиллаҳ, дард ҳозиргача янгиланмади.
Хасталик буткул чекинганига ҳайрон бўлиб, балки дард саратон касаллиги эмасмикан, дея хаёлга ҳам бордим (инсончилик). Лекин ташхис уч хил жойда бўлган, айниқса иккинчисида машҳур профессорнинг "аниқ саратон, бўлганда ҳам кўпаядигани", деган хулосасини ўзим олгандим. Қолаверса, операция ва "химия" ҳам қилинганди.
Айтмоқчи бўлганим, нега бу қадар осонлик билан муолажа қилинадиган хасталик - бедаво дард, дея кўрилади, деган савол мени қийнайди. Айтишларича, бу касаллик ваҳимаси, шов-шуви ва муолажаси, ҳамда дори-дармони ортидан фармацевтик гигантлар миллиардлаб долларлар фойда кўрар ва олдиларидан чиққан кишиларни йўқ қилиб юборишар эмиш. Бу гап нечоғлик тўғри билмадим-ку, лекин ўзимизда бу дардни даволай оладиган кишилар ва дорилар борлиги, лекин уларнинг номи чиқмаслигида бу миш-мишларнинг ҳам ўрни бормикан, дея ўйлаб қоламан.
Аммо қизиқ томони, табиб Иброҳим ҳожининг Жалақудуқ туманидаги аптекасига ярим тундан навбатга туриш лозимлиги ва тузалиб кетган мижозларнинг миннатдорлик ҳикоялари, бундай қўли енгил табибларнинг иши на қадар тўғри эканини кўрсатади.
"Аллоҳ азза ва жалла бир дардни берса, давоси билан беради. Даволанинглар!", деганлар Пайғамбар алайҳиссалом (Аҳмад ривоятлари). Дард ўзимизда бўлса, давоси ёнимизда, шундоқ ёнимизда. Шифони Аллоҳдан сўраб, ҳаракатимизни қилайлик!
P.S. Ёзганларим билан врач-дўхтирларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кўпчилик беморлар уларнинг қўлларида ҳам шифо топмоқдалар. Бу ҳам бир имконият, дея мазкурларни ёздим.
Мубашшир АҲМАД
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди