Сурункали чарчоқ, бош оғриғи, уйқусизлик безовта қиляптими? У ҳолда сочларингизгаэътибор беринг. Зеро, сочдаги ўзгаришлар организмдаги айрим муаммоларни фош этади!
Камқонлик белгиси
Узоқ вақт отфоб тиғи остида юриш, ҳаммомда буғланиш, мунтазам равишда соч дазмоли ва фендан фойдаланиш, кимёвий жингалаклаш, тез-тез соч рангини ўзгартириш, хлорланган сувда чўмилиш, соч парвариши учун мўлжалланган воситаларни нотўғри қўллаш, темир тароқ ишлатиш сочлар қуруқлашишига сабаб бўлади.Аммо ушбу ҳолатлардан ташқари сочларингиз қуруқлашиб бораётганини сезсангиз, шифокор ҳузурига шошилинг. Негаки қуруқ, синувчан, учи гуллаган сочлар айрим касалликлар даракчиси бўлиши мумкин:
– камқонлик;
– витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги билан боғлиқ меъда-ичак тизими касалликлари;
– қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар;
– буйрак ва ўпкадаги сурункали хасталиклар;
– оқсил етишмовчилиги (парҳезга муккасидан кетганларда кўп учрайди);
- организмда темир ва мис танқислиги.
Чораси: Сизга терапевт ва эндокринолог кўриги зарур. Шунингдек, таомномангизни қайта кўриб чиқинг. Сочлар оқсил, темир, В гуруҳи витаминлари, мис ва кобальт микроэлементига бой маҳсулотларни ёқтиради. Агар витаминлар меъда-ичак тизими касалликлари туфайли ўзлаштирилмаётган бўлса, шифокоринъекция шаклидаги препаратларни буюради.
Бундан ташқари, трихолог – шифокор маслаҳати ҳам фойдадан ҳоли эмас.
Қандли диабетга ишора?!
Ёғли сочлар, асосан, моддалар алмашинуви бузилганидан юзага келади. Гормонал ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш (ёғли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш) ҳам соч ҳолатига таъсир қилади. Шунингдек, қандли диабет ва метаболик синдром (семириш)да ҳам ёғ кўп ажралади.
Чораси: Соч ёғланишининг сабабини билиш учун жигар ва қалқонсимон безни текширтириш зарур. Кунлик рационда қовурилган, ширин, дудланган егуликлар, шунингдек, қаҳва чекланади. Соч парвариши учун мўлжалланган косметика воситаларини ҳам алмаштирган маъқул. Чой дарахти мойи ёғ безлари фаолиятини меъёрлаштиради, маврак экстракти қўшилган шампунлар эса ёғли соч терисини «тинчлантиради».
Сочлар янада ёғланмаслиги учун уларни фенда қуритиш, қайноқ сувда ювиш мумкин эмас.
Таомномадаги ёғли маҳсулотларни чеклаганда ҳам муаммо йўқолмаса, жигар ёки меъда-ичак касалликлари ривожланаётган бўлиши мумкин.
Соч тўкилишига сабаб – инфекция
Биласиз, ҳомиладорлик ва туғуруқдан сўнг сочлар сийраклашади. Шунингдек, қаттиқ асабийлашиш натижасида ҳам соч тўкилиши мумкин. Бундан ташқари, баъзи касалликлар туфайли соч тўкилади. Булар:
– қандли диабет;
– гипотериоз;
– анемия;
– авитаминоз;
– иммунитет танқислиги;
– замбуруғлар;
– йирингли инвазия;
– жигар ва ўт пуфаги касалликлари.
Бошнинг маълум қисмидагина соч тўкилиши гормонал ўзгаришлардан далолатдир. Масалан, чакка ва пешонада соч камайиши эркаклик гормони ортиб кетганига ишора саналади.
Чораси: Эндокринолог кўригидан ўтинг. Вақтинчаликмураккаб соч турмакларидан воз кечинг. Тинчлантирувчи гиёҳлар дамламаси ва витаминлар қабул қилиш мумкин.
Қазғоқ ниманинг асорати?
Агар бош териси қичишса, қизил доғлар, тери кўчиши, яралар пайдо бўлса, бу псориаз, экзема касалликлари ривожланаётганини билдиради. Қазғоқ эса замбруғли инфекция туфайли пайдо бўлиши мумкин. Ёғли сочда қазғоқ пайдо бўлиши организмда ёғ ва углеводлар етишмаётганидан даракдир.
Шунингдек, асабийлашиш, иммунитет сустлашиши, ошқозон - ичак касалликлари ҳам қазғоқни келтириб чиқаради.
Чораси: Фақат қазғоққа қарши шампунга ишониб қолманг-да, муаммонинг асл сабабини билиш учун мутахассис кўригидан ўтинг. Бунда сизга дерматовенеролог ёки трихолог-шифокор ёрдам беради.
Витамин етишмовчилиги
Биласиз, куз–қиш мавсумида сочлар жилвакорлиги йўқолади. Бунинг сабаби, витамин ва минерал моддалар етишмовчилиги билан боғлиқ. Шунингдек, ушбу ҳолат ошқозоности бези, қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар, жинсий аъзо хасталиклари, анемия ва айрим ирсий касалликларга ишора бўлиши мумкин.
Чораси: Оқсил, А, Е, В12 витаминларига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Туз миқдорини камайтиринг. Трихолог кўригидан ўтинг. Шунингдек, поливитаминлар қабул қилиш, лаванда, қарағай, апельсин мойларидан тайёрланган ниқоблардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.
Ширин Сиддиқхўжаева
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди