
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳали ҳам оптимал спорт формасига қайтмаган. Яқинда "Олтин тўп" соҳиби жароҳатини даволаган бўлса-да, "Лорьян"га қарши ўйинда (1:1) қайтишидан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди.
Журналист Фабрис Хокинснинг маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи охирги ўйинда ўзини ноқулай ҳис қилган, шу сабабдан "Нитсса"га қарши кейинги ўйинда асосий таркибда кўриниш бермаслиги кутилмоқда. Эҳтимол, мураббий Луис Энрике юлдуз форвардни шанба куниги ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга туширади, шунда у Чемпионлар лигасидаги "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлади.
ПСЖ 4-ноябр, сешанба куни "Бавария"ни ўз майдонида қабул қилади. Франция чемпионатида Париж жамоаси 10 турдан сўнг "Монако"дан бир очко олдинда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Дембеленинг ҳолати "Бавария"га қарши ўйин олдидан маълум бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар