Фото: Cosmopolitan
Кун бир қатор такрорланадиган ҳаракатлардан иборат бўлиб, уларнинг аксариятини инсон ўйламай амалга оширади. Маълум бўлишича, энг оддий бўлиб кўринадиган баъзи одатлар кутилганидек зарарсиз эмас. Уларни тарк этиш орқали инсон ўз саломатлигини асраб қолиши мумкин.
Албатта, чекиш ва спиртли ичимликларнинг зарарини ҳамма яхши билади, бу ёмон одатлар саратон билан ҳам боғлиқ. Чекиш ўпка саратони эҳтимолини сезиларли даражада оширади ва спиртли ичимликлар кўкрак саратони ривожланиш эҳтимолини 15 фоизга оширади.
Аммо қуйидаги муҳокама умуман улар ҳақида бўлмайди. Бир қарашда мутлақо нормал кўринадиган турмуш тарзи одатлари саратон касаллигини ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Ўтириб ишлаш
Аксарият офисда ишлайдиган ходимларнинг куни ўтирган ҳолатда ўтади. Ҳамма офислар ҳам шундай замонавий эмаски, улар ўз ходимларига тик турган стол ва бошқа вариантларни таклиф қилишади. Бироқ офисда ишлайдиганлар ҳам, уйда ишлайдиганлар ҳам, ҳаракатсиз турмуш тарзи саратон учун жиддий хавф омили эканини унутмасликлари керак. Мутахассислар, иложи бўлса, иш куни давомида камида ярим соатни жисмоний фаолиятга бағишлашни тавсия қилади.
Ўтроқ турмуш тарзи ўпка эндометриал ва йўғон ичак саратони ривожланиш хавфи учун, айниқса ёмон экани кўрсатилган. Турмуш тарзи қанчалик ҳаракатсиз бўлса, саратоннинг ушбу шаклларини юзага келиш хавфи шунчалик юқори бўлади.
Газланган ичимликлар
Америка кашф қилмаймиз, чиндан ҳам газланган ичимлик ҳеч қачон фойдали бўлмаган ва яқинда бу каби ичимлик қутилари ҳам соғлиқ учун жуда хавфли деб ҳисоблана бошлади. Бироқ кўпчилик газли ичимликларнинг зарарини унинг таркибида шакарда деб билади, яъни у тиш ва шаклга зарар етказади. Аммо салбий жиҳат бу билан якунланмайди. Бундай ичимликлар ширин ва юқори калорияли, глисемик индекси анча юқори бўлиб, эндометриал саратони ривожланиш хавфини ошириши кўрсатилган.
Гап шундаки, бундай маҳсулотларни кўп миқдорда ичиш қондаги қанд миқдорининг ошишига ва инсулин ишлаб чиқаришнинг кўпайишига олиб келади. Бу ўз навбатида, бачадонни қоплайдиган эндометриал ҳужайраларнинг фаол бўлинишига олиб келади. Бундан ташқари, ортиқча газли ичимлик саратоннинг бошқа шаклларини, масалан, ошқозон ости бези, кўкрак ва тухумдон саратонини келтириб чиқариши исботланган. Хулоса қилиб айтганда, рационда ширинлик ва газланган ичимлик камроқ бўлиши керак.
Иссиқ ичимликлар
Албатта, чой ҳам, қаҳва ҳам газли ёки спиртли ичимликка қараганда организм учун анча фойдали. Қаҳва одатда саратонга қарши ажойиб хусусиятларни намойиш этади ва турли саратон касалликлари хавфини камайтиради. Бироқ жуда иссиқ ичимликлар организмга жиддий зарар етказиши мумкин. Қайноқ ичимликлар ичадиганларда, ичимликнинг бироз совишини кутишга тайёр бўлганларга қараганда, қизилўнгач ва томоқ саратони билан касалланиш эҳтимоли кўпроқ.
Тунда ишлаш
Тунги соат 2 га қадар компьютерда ўтириш ёки тун бўйи ишлаш, аввало, саломатлик учун яхши эмас. 2018 йилги тадқиқот натижаларига кўра, тунги вақтда ишлаган аёлларда ҳар қандай турдаги саратон касаллигига чалиниш хавфи оддий ишлаганларга қараганда 19 фоизга юқори бўлган. Бунинг сабаби шундаки, бундай иш нафақат уйқу ва биоритмларни нормаллаштириш учун муҳим бўлган мелатонин ишлаб чиқаришни бузади, балки саратон ривожланишига ҳам сабаб бўлади.
Тишларни ювмаслик
Белгиланган икки дақиқада тишларни ювишга, кейин эса тиш ипи билан тозалашга вақт йўқми? Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, камдан кам одам тишларини чўткалаш жараёнига жиддий ёндашади. Бироқ мумкин бўлган кариес ва даволанишдан кейин қўшимча равишда, бошқа муаммолар хавфи мавжуд.
Маълум бўлишича, тиш ва милклар соғлиғининг ёмонлиги саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин: периодонтал касаллик билан оғриган одамларда ўпка ва йўғон ичак саратони хавфи 24 фоизга ошади. Олимларнинг таъкидлашича, сабаб иммунитетнинг пасайиши бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди