Фото: Pinterest
Ушбу уруғ узоқ вақтдан бери супермаҳсулотлар рўйхатига киритилган жуда соғлом озиқ-овқатдир. Аммо унинг асосий вазифаси вазн йўқотиш жараёнини тезлаштириш ҳисобланади.
Чиа уруғлари Жанубий Америкада, хусусан, Мексика ва Гватемалада ўсади, аммо бугунги кунда улар бутун дунёда жуда машҳур ва фойдали маҳсулотлар рўйхатига киритилган. Чиа деярли барча организм тизимларининг ишлаши учун муҳимдир, лекин улар, айниқса, вазн йўқотмоқчи бўлганлар учун, қисқа вақт ичида бир неча килограмм йўқотиши керак бўлганлар учун ҳам фойдалидир.
Нима учун чиа уруғлари ҳақиқатан ҳам супермаҳсулот?
Уруғлар кўп миқдорда фойдали моддаларни ўз ичига олади, бу эса уларни чинакам ноёб маҳсулотга айлантиради.
Чиа сутга қараганда 6 баравар кўп кальцийга эга. Темир таркиби гречкадан деярли 7 баравар кўп, ҳужайраларни кислород билан тўйинтирадиган, эркин радикалларга қарши курашадиган ва ўсимта пайдо бўлишининг олдини оладиган антиоксидантлар қорағатдан 3 баравар, апельсиндан 9 баравар кўп.
Маҳсулотнинг учдан бир қисми ичакнинг нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган, узоқ вақт тўқлик ҳисси ва иштаҳани камайтириш, шунингдек, метаболизмни тезлаштириш учун жавобгар бўлган клетчаткадан иборат.
Уруғларда дон маҳсулотига қараганда кўпроқ оқсил мавжуд. Шунинг учун ҳам уларни вегетарианлар жуда яхши кўради.
Вегетарианлар учун фойдали бўлган яна бир элемент триптофандир. Ўсимлик маҳсулотларда жуда кам учрайди, асосан гўшт ва сут маҳсулотларида мавжуд. Айни пайтда, триптофан асаб тизими ва стрессни бошқариш учун муҳимдир.
Асосан ёғли балиқларда мавжуд бўлган омега-3 ёғ кислоталари чиа таркибида ҳам етарли миқдорда мавжуд. Тўғри, шунинг учун уруғлар калорияларда жуда юқори, лекин улар кам-камдан истеъмол қилинади. Фойдали кислоталар мия ва асаб тизимининг ишлаши, терининг гўзаллиги ва ёмон холестеринни бартараф этиш учун зарурдир. Ушбу кислота ва ёғлар маҳсулотни пишириш жараёнида деярли йўқолмайди.
Шунингдек, чиа таркибида C, А, Э витаминлари, B гуруҳи, магний, фосфор, калий, марганес, рух мавжуд.
Чиа уруғининг соғлиқ учун 11 та фойдаси:
- овқат ҳазм қилиш тизимининг фаолиятини яхшилайди;
- қон босими, холестерин ва шакар даражасини пасайтиради;
- танани ёшартиришга ёрдам беради;
- мушак, суяк, соч ва тишларни мустаҳкамлайди;
- вазн йўқотишда самарали;
- токсинларни чиқариб ташлайди;
- юрак-қон томирларни мустаҳкамлайди;
- саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради;
- стрессни камайтиради;
- яллиғланишга қарши таъсирга эга;
- уйқусизликнинг олдини олади.
Ножўя таъсири
Аввало, чиа учун аллергик реакцияни текшириш керак. Улардан бутунлай воз кечиш керак бўлган ҳолат ва касалликлар мавжуд:
- паст қон босими;
- қон ивишининг ёмонлашиши;
- буйрак етишмовчилиги;
- қалқонсимон без касаллиги;
- ич қотиши;
- метеоризм;
- ҳомиладорлик ва лактация.
Қандай шаклда қабул қилиш керак?
Бутун уруғлар. Улар мустақил равишда газак сифатида хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, сув қўшиш ва 15 дақиқага қолдириш мумкин. Суюқлик туфайли уруғлар 12 мартага катталашади, желега айланади. Сув ўрнига йогурт ёки кефирдан фойдаланиш мумкин. Уруғлар ҳар қандай озиқ-овқатга қўшилса бўлади. Бироқ кучли иссиқлик билан ишлов бериш билан унинг фойдаларини камайтириши мумкин, шунинг учун уни пиширилган овқатга қўшиш яхшироқ.
Кукун. Чиа майдаланиб, хамир, соус, гарнир ва ҳар қандай таомларга қўшилиши мумкин.
Ёғ. Бундан ташқари, тайёр ҳолда сотиб олинадиган маҳсулот мавжуд. Ёғ ҳам уруғлардан кам фойдали эмас. У овқат ҳазм қилишни меъёрлаштиради, қон томирларини тозалайди, эркин радикаллар билан курашади, мушакларни бўшаштиришга ва оғриқни йўқотишга ёрдам беради, мигрен ва юқумли касалликларнинг аломатларини камайтиради. Лекин меъёрни ошириб юбормаслик керак. Кундалик норма — 1 чой қошиқ.
Ушбу маҳсулотнинг соғлиқ учун жуда кўп афзалликлари бор бўлишига қарамай, у кўпинча вазн йўқотиш учун ишлатилади. Интернетдаги шарҳлар шуни кўрсатадики, чиа уруғлари вазн йўқотиш учун жуда самарали.
Натижага олиб келадиган асосий қоида — қабул қилишнинг мунтазамлиги. Биринчи натижалар бир ой ичида кўринади — вазн йўқотиш жараёни бошланиши билан бирга енгиллик ҳисси пайдо бўлади, овқат ҳазм қилиш жараёни меъёрлашади, иштаҳа пасаяди, кайфият кўтарилади ва терининг ҳолати яхшиланади. Маҳсулотни камида 6 ҳафта давомида қабул қилиш тавсия этилади.
Вазн камайтиришдаги фойдалари:
- метаболизмнинг тезлашиши;
- ёғ эриши;
- токсинларни йўқ қилиш;
- иштаҳанинг пасайиши;
- тўқликнинг ошиши ва очликнинг камайиши;
- терининг яхшиланиши.
Унинг соф шаклида овқатдан 20-30 дақиқа олдин истеъмол қилган яхшидир. Бу тўқликни оширади ва камроқ овқатланишга олиб келади. Чиа парҳез егулик бўлиб, бир стакан сувга бир қошиқ уруғ солинади ва ичилади. Уруғлар ошқозонни тўлдиради ва очлик безовта қилмайди. Умуман олганда, сув ҳар доим чиа истеъмоли билан бирга бўлиши керак, акс ҳолда чанқоқ пайдо бўлади, энг ёмон ҳолатда сувсизланиш юзага келади. Шунинг учун кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди