Самарқанд расман 3000 йиллик тарихга эга шаҳар деб эътироф этилди

1 дақиқа ўқиш317
Самарқанд расман 3000 йиллик тарихга эга шаҳар деб эътироф этилди

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида “Самарқанд: 3000 йиллик мерос” мавзусида халқаро конференция ўтказилиб, у нафақат тарихчилар, балки бутун жаҳон жамоатчилигининг диққат марказида бўлди. Ушбу анжуман Самарқанднинг илмий жиҳатдан исботланган қадимий тарихини янада чуқур ўрганиш ва унинг инсоният цивилизацияси ривожидаги ўрнини кенг ёритиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий муассасалари, тарихчи ва археолог олимлар, маданий меросни ўрганувчи экспертлар иштирок этдилар. Конференциянинг очилиш қисмида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Президент администрацияси ҳузуридаги Креатив иқтисодиёт ва туризм масалалари департаменти директори ўринбосари Элмурод Нажимов ҳамда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элонду Ассомо сўзга чиқди.

Самарқанд расман 3000 йиллик тарихга эга шаҳар деб эътироф этилди

Таъкидланишича, Самарқанд нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун инсоният тарихининг муҳим маданий марказларидан бири бўлиб келган. Олимлар ўз маърузаларида Афросиёб, Кўктепа, Қалъаи Афросиёб ва бошқа археологик ёдгорликларда олиб борилган қазишмалар натижасида топилган артефактлар ҳақида сўз юритишди. Ушбу топилмалар Самарқанд ҳудудидаги илк аҳоли манзилгоҳлари милоддан аввалги II минг йилликка тегишли эканини кўрсатган.

«Археологик далиллар шаҳарнинг илк цивилизация ўчоғи сифатида шаклланганини, унинг маданияти узлуксиз ривожланиб келганини яққол исботлайди», — дея таъкидлади мутахассислар.

Самарқанд расман 3000 йиллик тарихга эга шаҳар деб эътироф этилди

Шунингдек, халқаро ҳамкорликда олиб борилган илмий таҳлиллар ва хронологик изланишлар натижасида олимлар бир овоздан “Самарқанд тарихи камида 3000 йилни ташкил этади”, деган хулосага келишди. Бу эса аввалги 2750 йиллик баҳони расман қайта кўриб чиқишга олиб келди.

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма баёнотига кўра, Самарқанднинг ёши энди расман 3000 йил деб эътироф этилди. Бу тарихий қарор нафақат илмий жиҳатдан катта аҳамиятга эга, балки Самарқанднинг жаҳон маданиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Самарқанд расман 3000 йиллик тарихга эга шаҳар деб эътироф этилди

Шу тариқа, қадимий шаҳарнинг бой тарихи, меъморий ёдгорликлари ва маданий мероси инсониятнинг умумий цивилизацияси таркибида яна бир бор юксак даражада тан олинди. Самарқанд энди нафақат Шарқнинг, балки бутун дунё тарихининг узвий қисми сифатида, ҳақиқий “уч минг йиллик шаҳар” мақомида янги саҳифани очди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?