Марказий банк 500 минг сўмлик банкнот ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалган 500 минг сўмлик янги банкнот муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Регулятор ушбу маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, айрим саҳифаларда Ўзбекистонда 500 минг сўмлик купюра чиқарилиши ва унда Мирзо Улуғбек сурати акс этиши ҳақида хабарлар тарқалган.
Марказий банк изоҳида бугунги кунда янги пул белгисини муомалага чиқариш масаласи кўзда тутилмагани таъкидланди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади. Янги банкнот ёки тангалар муомалага чиқарилса, бу ҳақда расмий тартибда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг