date

1 июндан кучга кирадиган муҳим ўзгариш маълум бўлди

1 июндан кучга кирадиган муҳим ўзгариш маълум бўлди

1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади. Бу ҳақда Президент фармонида белгиланган.

Мазкур қарорга кўра, эндиликда меҳмонхона, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш муассасалари алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини реализация қилишда мижозлардан нақд пул шаклидаги тўловларни ҳам қабул қилиши мумкин бўлади.

Қайд этилишича, ушбу тартиб 2026 йил 1 июндан кучга киради ва соҳа вакиллари учун қўшимча қулайликлар яратиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 июндан кучга кирадиган муҳим ўзгариш маълум бўлди