date
views 2 092

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Президентнинг янги қарори эълон қилинди
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–142-сон, 25.02.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим (2021 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президентнинг янги қарори эълон қилинди