Немис олимлари қуёш нуридан тўғридан-тўғри водород ишлаб чиқарувчи панел яратди

1 дақиқа ўқиш217
Немис олимлари қуёш нуридан тўғридан-тўғри водород ишлаб чиқарувчи панел яратди

Карлсруэ технология институти (KIT) негизида ташкил этилган Пҳотреон компанияси Ҳанновер Мессе кўргазмасида водород ишлаб чиқариш учун янги фотореактор модулини тақдим этди. Бир квадрат метр майдонга эга прототип қуёш нури таъсирида сувдан тўғридан-тўғри водород олиш имкониятига эга. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания ҳаммуассиси Пол Кантнинг сўзларига кўра, ушбу технология классик икки босқичли схемадан воз кечишга ёрдам беради. Одатда қуёш энергияси аввал электр энергиясига айланади, сўнгра сувни электролиз қилиш учун ишлатилади.

Пҳотреон тизимида эса қуёш нури дарҳол кимёвий реакцияни ишга туширади.

Махсус ёруғликка сезгир материаллар энергияни ютиб, электронларни қўзғатади. Кейин улар сув молекулаларини водород ва кислородга ажратиш учун хизмат қилади.

Бундай ёндашув тизимни содда ва автоном қилади, чунки у электр тармоғига қарам эмас ва алоҳида электролизаторни талаб этмайди.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, қурилма кенг кўламда ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Модулли панеллардан бинолар томида ҳам, юқори қуёш фаоллиги бўлган ҳудудларда йирик қуёш водород фермалари кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин.

Ушбу технология биринчи навбатда мураккаб логистикасиз, жойнинг ўзида водородга муҳтож бўлган корхоналар учун қизиқарли. Бунга махсус кимё, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва металлга ишлов бериш соҳалари, шунингдек, электр тармоғига кириш имкони йўқ ҳудудлар киради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?