Фото: Bloomberg
Россия ўзига хос турдаги қарз инқирози арафасида турибди. Инвесторларнинг фикрича, йирик ривожланаётган бозор иқтисодиёти бўш ғазналар эмас, балки геосиёсат томонидан биринчи марта облигациялар дефолтига дучор бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
24 февраль куни Кремль Украинага қарши ҳужумни бошламагунига қадар, Россия ўзининг қаттиқ валюта облигациялари бўйича дефолт бўлиши эҳтимолини кўпчилик билмас эди.
Унинг кучли тўлов қобилияти, экспортдан юқори даромадлари ва инфляцияга қарши курашувчи марказий банки Россияни ривожланаётган бозор инвесторларининг севимлисига айлантирди.
Аммо АҚШ Ғазначилигининг Россияга кенг қамровли санкцияларга қарамай, қарзларини тўлашни давом эттиришга рухсат берувчи лицензияни узайтирмаслик ҳақидаги қарори Москвани дефолт йўлига олиб келди.
Россия Молия вазирлиги жума куни ўзининг ички ҳисоб-китоб уйига икки облигация бўйича 100 млн долларга яқин фоиз тўловларини ўтказди.
Аммо агар пул чет эл облигациялари эгаларининг ҳисобварақларида кўринмаса, баъзи таърифларга кўра у дефолт ҳисобланади.
Ва агар маблағлар бу вақтдан ўтиб кетган бўлса ҳам, йил охиригача қарийб 2 млрд доллар тўланиши керак. Экспертларнинг айтишича Россия тўловларни лицензиясиз амалга ошириши имконсиз.
Ривожланаётган бозордаги қарз инқирозлари янгилик эмас — Россиянинг ўзи 1998 йилда рубль облигацияларидан воз кечган. Масалан, Венесуела ва Эронда дефолтга мажбур бўлган геосиёсат ҳам қарз соҳасига аввал ҳам кириб келган.
Эрон 1979 йилдаги инқилобдан кейин АҚШ санкциялари туфайли кичик миқдордаги кредит қарзларидан зарар кўрган эди. Венесуела иқтисоди 2019 йилда АҚШ санкцияларидан аввалроқ кескин пасайиб кетган эди.
Аммо Россияда вазият бошқача, у нефть ва металлардан даромад олишда давом этмоқда. 640 млрд долларлик захираларининг ярми санкциялар туфайли музлатилган бўлса ҳам, Россия Марказий банкида 40 млрд долларлик суверен валюта қарзини тўлаш учун етарли пул бор.
- Бу бошқа ривожланаётган бозор инқирозларидан бутунлай фарқ қиладиган инқироз. Гап тўлаш қобилияти ёки пул йўлигида эмас, улар техник жиҳатдан тўлай олмайди, — деди Флавио Карпензано, Capital Group инвестиция директори.
Бу Россиянинг 1917 йилдаги болшевиклар инқилобидан кейинги биринчи йирик хорижий облигациялар дефолти бўлиши мумкин. Россияга қарши санкциялар уни глобал молиявий тизимлардан самарали равишда узиб юборди.
- Бу ривожланаётган бозорлар тарихидаги биринчи ташқи ва сиёсий дефолт бўлади, — Ломбард Одиер бош инвестиция директори Стефан Монер.
Ғазначилик лицензиясининг тугаши кредиторлар барибир тўловларни ололмаслиги мумкинлигини англатади. Мирабауд Ассет Management глобал ривожланаётган бозор қарзлари раҳбари Даниел Морено буни ‘‘дунёни остин-устун қилиш’’ билан таққослади.
Аксарияти йилни номиналдан юқори савдога бошлаган Россиянинг халқаро облигациялари қиймати бир доллар учун 13-26 сентгача тушиб кетди. Улар индекслардан ҳам олиб ташланди.
Аргентина ёки Венесуела каби ўтмишдаги қарзларни тўламаганлардан асосий фарқ шундаки, Россиянинг Украинага ҳужуми — уни кўплаб инвесторлар назарида, эҳтимол, келгуси йиллар давомида парияга айлантирди.
- Ушбу облигацияларни амалда ушлаб туришда катта стигма мавжуд, чунки ривожланаётган бозорлардаги менежерлар ўз мижозлари босими остида Россияга сармоя киритмасликни ва ўз позицияларини тугатишни сўрашмоқда, — деди яна бир инвестор Габриеле Фоа.
Ҳозирча потенциал дефолт рамзий маънога эга, чунки Россия барибир халқаро қарз ололмайди ва бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Аммо кейинги босқичда нима бўлиши жуда муҳим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар