Зангиотада ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин кузатилди
1 дақиқа ўқиш143

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 8 ноябрь куни соат 10:46 да “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудида юз берган. Ҳолат ҳақидаги хабар тушгач, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:50 да жойга етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
Ҳозирги вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Тегишли идоралар ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича текширув бошлаган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…