
Италия А Серия чемпионатида октябр ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди. Ушбу мукофотга "Наполи" жамоаси ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангиcса сазовор бўлди.
Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди. Ўтган ойда Замбо-Ангиcса Италия чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушди.
Камерунлик ярим ҳимоячи "Интер" ва "Лечче" жамоалари дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди. 10 турдан сўнг, "Наполи" Серия А турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Жамоа ҳисобида 22 очко бор. "Интер", "Милан" ва "Рома" клубларида эса 21 очкодан тўпланган.
"Наполи" навбатдаги ўйинини 9 ноябр куни сафарда "Болоня" жамоасига қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар