
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси матбуот хизмати томонидан маълумот берилди. Унда қайд этилишича, бюрога фуқародан "Lacetti" автомобилини банк фойдасига олиб қўйиш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.
Автомобил кредит олиш жараёнида гаровга қўйилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ўз мажбуриятини бажармасликка уринган ва транспорт воситасини яширган.
Шу сабабли автомобил қидирувга берилган, қарздорга эса гаровдаги мулкни тақдим этмаслик бўйича маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган. Шунингдек, қарздорга, агар у ўз ҳаракатларини давом эттирса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 233-моддаси (Қаровга қўйилган ёки мусодара қилинган мулкка ноқонуний эгалик қилиш) бўйича жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тушунтирилган.
Ушбу модда мулкни ноқонуний бошқариш, жумладан, ўзлаштириш, исроф қилиш, яшириш, йўқ қилиш ёки шикастлаш учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. Кўрилган чоралардан сўнг қарздор автомобилни ихтиёрий равишда тақдим этган.
Ҳозирда у жарима майдончасида сақланмоқда. Яқин кунларда автомобил электрон онлайн-аукцион орқали сотилади ва тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Жиззахда гаровдаги мулкни яшириш жиноий жавобгарликка олиб келиши эслатилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар