14:09 / 01.01.2024
290

Японияда кучли зилзила содир бўлди (видео)

Японияда кучли зилзила содир бўлди (видео)

Япония ғарбидаги Исикава префектурасида беш дақиқадан камроқ вақт оралиғида иккита кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош метеорология агентлигига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Маълумотларига кўра, 5,7 магнитудали биринчи силкинишлар маҳаллий вақт билан 16:06 да (Тошкент вақти билан 12:06) қайд этилган. Кейинги кучлироқ 7,4 магнитудали силкиниш 16:10 (Москва вақти билан 12:10) да содир бўлган. Ер қимирлаши Осака ва Киото, шунингдек, Токиода ҳам сезилган.



Мамлакатда цунами хавфи эълон қилинган. Ғарбий соҳилда баландлиги 50 сантиметрдан 1,2 метргача бўлган тўлқинлар қайд этилган. Дунёдаги энг йирик “Кaсивадзаки-Карива” атом электр станцияси ҳудудида баландлиги 40 сантиметр бўлган цунами кузатилган.

Фукуи префектураси хавфсизлик чоралари қўмитаси маълумотларига кўра, Япония ядровий объектларида ҳеч қандай фавқулодда вазиятлар юзага келмаган. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Исикава префектурасида барча тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилган. Зилзила ҳақида маълумот йиғиш учун Бош вазирлик идорасида фавқулодда штаб очилди.

Япония энергетика компаниялари бир қатор кучли зилзилалардан сўнг мамлакатдаги атом иншоотлари ҳолатини зудлик билан текширмоқда. Ҳозиргача Япония АЭСларида фавқулодда вазиятлар юзага келгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Маҳаллий аҳолидан зудлик билан қирғоқбўйи ҳудудини тарк этиш ёки бинолар томига чиқиш сўралмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё