17:53 / 17.09.2024
44

Олимлар супербактерия сабаб 39 млн одам ўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Олимлар супербактерия сабаб 39 млн одам ўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Фото: PA Wire
Антибиотикларга чидамли бактериялар кейинги 25 йил ичида 39 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Халқаро олимлар жамоасининг Lancet тиббиёт журналида тегишли мақоласи чоп этилди.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга келиб дунё бўйлаб ҳар йили микробга қарши дориларга чидамлилик туфайли 1,91 миллион ўлим, мазкур дорилар билан алоқадор 8,22 миллион ўлим қайд этилади. Умуман олганда, бизнинг сценарийимиз 2025 йилдан 2050 йилгача антимикроб дориларга чидамлилик туфайли 39,1 миллион ўлимни ва унга алоқадор 169 миллион ўлимни прогноз қилмоқда”, дейилади хабарда.

Олимлар Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Океания ва Саҳара жанубидаги Африкада ўлимлар сонининг кўпайишини прогноз қилмоқда.

Антибиотиклар таъсир қилмайдиган бактериал патогенлар резистент ёки супербактериялар деб аталади. ЖССТ статистик маълумотларига кўра, улар билан боғлиқ инфекциялар дунёда ўлим сабаблари орасида юрак хасталиклари ва инсультдан кейин учинчи ўринда туради. 2019 йилда улардан 4,95 миллион киши ҳалок бўлган. Метициллин ва бошқа антибиотикларга чидамли олтин рангли стафилококк (Staphylococcus aureus) кўпроқ хавотир уйғотади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар супербактерия сабаб 39 млн одам ўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди