
Дунё футболининг афсонаси, Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Ювентус" ҳақида фикрларини билдирди.
"Бу клуб ҳар доим менинг қалбимда қолади. "Ювентус" яна буюк клубга айланади! У ерда сенга ҳар қандай нархда ғалаба қозонишни ўргатишади.
Францияда агар ғалаба қозонмасанг, ҳеч қандай махсус нарса юз бермайди. Аммо А Серияда ҳаммаси бошқача эди", — дея Зиданнинг сўзларини "La Gazzetta dello Sport" келтиради.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "кекса синьора"нинг бош мураббийи лавозимини Лучано Спалетти эгаллади. Италия чемпионатининг ўн туридан сўнг, Турин клуби 18 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар