date

Бразилияда кучли торнадо шаҳарларни вайрон қилди, ўнлаб одам жароҳат олди

Бразилияда кучли торнадо шаҳарларни вайрон қилди, ўнлаб одам жароҳат олди

Бразилиянинг жанубий Парана штатида кеча кечқурун шиддатли торнадо юз берди. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумот беришича, табиий офат натижасида камида беш киши ҳалок бўлган, 130 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган. Улардан бир нечтаси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Метеорологлар бу кучли торнадони “суперсел” деб аталувчи хавфли булут тизими фаоллашгани билан изоҳламоқда. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 250 километргача етгани қайд этилган. Бу эса Фужита шкаласи бўйича F2–F3 даражадаги торнадо ҳисобланади.

Кучли шамоллар юзлаб турар жой бинолари, мактаблар, савдо нуқталари ва инфратузилма тармоқларига жиддий зарар етказган. Ҳудудда электр таъминоти узилган, кўплаб йўллар тўсилиб, ҳаракат издан чиққан.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ва ҳарбий қутқарувчилар ҳозир ҳам вайроналарни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш ишларини давом эттирмоқда. Ҳокимият ҳудуддаги зарар миқдори ва тиклаш харажатларини баҳолаш бўйича комиссия тузган.

Айни вақтда об-ҳаво мутахассислари торнадо оқибатларини аниқлаш ва келгусида бундай табиий офатларни олдини олиш бўйича таҳлил ишларини олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда кучли торнадо шаҳарларни вайрон қилди, ўнлаб одам жароҳат олди