16:32 / 15.02.2025
502

Хитойлик олимлар “умрбоқийлик” гуручини яратди

Хитойлик олимлар “умрбоқийлик” гуручини яратди
Хитойлик олимлар ген таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, Q10 коэнзимини синтезлайдиган янги гуруч навини яратишга муваффақ бўлди.

Коэнзим Q10 — инсон ҳужайралари энергия алмашинувининг асосий таркибий қисми бўлиб, юракни антиоксидант ҳимоя қилишда муҳим вазифаларни бажаради. У оксидланиш жараёнларини камайтиради, юрак мушакларига куч бағишлайди, мушаклар тиришиши ва спазмаларини, оғриқ синдромининг олдини олади ҳамда тери осилишини бартараф этади.

Кўплаб спортчилар бу моддани ўз рационига қўшади. Модда мушак толаларини мустаҳкамлайди, спорт машғулотларидан кейин куч ва қувватни тиклашга ёрдам беради.

Аммо инсон танасида ушбу моддани синтез қилиш қобилияти 20 ёшдан сўнг сезиларли даражада пасаяди. Шу сабабли, олимлар уни гуруч каби анъанавий дон экинларидан олишни таклиф этди.

Тадқиқотчилар 67 оилага мансуб 134 та ўсимлик намуналарини тўплади ва коэнзим ёпиқ уруғли ўсимликларга хос эканини аниқлади. Ғалладошлар, мураккабгулдошлар ва қовоқдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг аксарияти асосан Q9 коэнзимини синтез қилади. Хитойнинг асосий миллий экин тури бўлган гуруч эса инсон учун зарур ҳисобланган Q10 коэнзимига бой ҳисобланади.

Олимлар махсус технологиядан фойдаланиб, ушбу фойдали моддани синтезлайдиган гуруч навини яратди. Натижада, олинган намунанинг баргларида коэнзим миқдори умумий миқдорнинг 75 фоизини ташкил этди, гуруч донларида эса ушбу модда улуши бир граммда 5 микрограммгача етди. Бунда ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатилмаган.

Хитой Фанлар академияси янги гуруч навига инсон учун Q10 коэнзимининг энг муҳим манбаи сифатида қарамоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг