
Тарихдан маълум, Эрондаги аёллар 1979 йилги Ислом инқилобида муҳим аҳамият касб этган. Аммо Ҳумайний Эрон раҳбари сифатида фаолиятини бошлагач, мамлакат аёлларининг ҳақ-ҳуқуқлари кескин чегаралаб қўйилди. Қонунга кўра, Эрон аёли кўчага кўзидан бошқа ҳамма жойини ёпиб турувчи узун қора кийимда бўлиши шарт эди. Бу қонун мамлакат телевидениесида бошловчилик қилувчи аёлларга ҳам тааллуқли эди. Қонунга бўйсунмаган аёл калтак жазосига маҳкум этилар ёки озодликдан маҳрум этиларди.
Ҳозирги кунда ҳам ўша қонунлар деярли сақланиб келмоқда. Фақат ҳозир аёл ҳижобда юриши, бўяниши, сочлари, қўл қисмлари очиқ ҳолда бўлишига рухсат берилган. Лекин бу эронлик аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари яхшиланди дегани эмас. Айни пайтда эр-хотин ажрашадиган бўлса, судга бориб ўтиришлари шарт эмас. Эр уч марта «Ажрашаман» деган жумлани тилга олса бас, аёл судга бориб ажрим талаб қилиш ҳуқуқини автомат тарзда йўқотади. Судда гувоҳлик бериш масаласида эса икки аёл гувоҳлиги бир эркак гувоҳлигига тенгланади.
Эрига хиёнат қилган аёл ўзининг айбдор эмаслигини исботлай олмаса, оломон тарафидан тошбўрон қилиб ўлдирилади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар