date
views 3 914

Хитой АҚШни «Кариб инқирози» ҳолатига солиши мумкинми?

Хитой АҚШни «Кариб инқирози» ҳолатига солиши мумкинми?
Пекиндаги ҳарбий парад. Фото: Xinhua/Kyodo
Тарих баъзида қўпол ҳазил кўринишида такрорланади. VPanalytics таҳлили асосида Ildizʼнинг ёзишича, ҳозирги АҚШ президентининг сиёсати янги Кариб инқирозига олиб келиши мумкин.

АҚШнинг Тинч ва Ҳинд уммонларидаги ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Осиё-Тинч уммони минтақасига ўрта ва кичикроқ масофали учар ракеталарни жойлаштириш зарурлиги ҳақида баёнот берди. Вашингтон тарафидан ташланадиган бундай қадам бир вақтнинг ўзида Хитой ҳам Россия Федерациясига таҳдид солади.

Пекин ва Москва қандай жавоб қайтаради?
Шундай тасаввур ҳосил бўляптики, Оқ уйда аллақачон сиёсий тўхтамга келиб бўлишган.
Трамп аввалроқ Россия ва Хитойни “ҳушига келтириб қўйиш” кераклиги ҳақида баёнот берганди, у айтганини қиладиган одам. Лекин бунинг оқибати АҚШнинг ўзи учун ҳам жиддий талофатларни келтириб чиқариши мумкин.

Америка ядровий ракеталари учун потенциал плацдарм (ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриладиган майдон) деб Япония, Жанубий Корея ва Тайванни айтиш мумкин.
Жанубий Корея варианти энг реал вариантлардан биридир, негаки у бирваракайига “уч қуённи“ уриш имконини беради: Хитой, Шимолий Корея ва Россия.

- Сеулдан Пекингача 1000 километр;
- Сеулдан Владивостокка – 700 километр;
- Сеулдан Пхеньянгача эса – 200 километр.
Кореяга ядровий қуролни жойлаштира туриб, Пентагон минтақадаги асосий душманларига уларни карахт қилиб қўядиган даражада зарба бериши мумкин.

Бундан ташқари, Жанубий Корея ёки Япония томондан Хитой ёки КХДРга йўлланадиган ракета зарбаси Россиянинг Узоқ Шарқига ядровий зарба сифатида ҳам қабул қилинадиган бўлади.

Америка қуролли ракеталарининг Тайванга жойлашуви ҳам жуда хавфли бўлади. Бу оролдан туриб Хитойнинг улкан ҳудудини ўққа тутиш ва Пентагон бир лаҳзада ХХРнинг ҳарбий ва фуқаровий инфраструктурасини яксон қилиши мумкин: АЭС, нефт омборлари, кўприклар, темир йўллар, бандаргоҳлар, саноат марказлари.

Нега АҚШ вазиятни айнан ҳозир кескинлаштиришга қарор қиляпти?
Жавоб оддий: Вашингтон шундоқ ҳам Америка гегемонлигига рахна солувчи Осмон остининг “иқтисодий дев“га айланишига йўл қўйиб берди.

Эндиликда улар олдида ХХРни ҳарбий соҳада оғир вазнли душманга айланишига йўл қўймаслик вазифаси турибди. Хитойнинг ядровий уч бошли аждарҳоси ҳозирча Россия ва АҚШникидан қолишади.

Хорижий ҳарбий базаларнинг ривожланиб бораётган тармоғи ҳозирча Пекинда йўқ (бу йўналишда ташланаётган одимларга қарамасдан). Хитой АҚШ иттифоқчиси бўлган мамлакатлар билан ўраб олинган.

Бироқ Пекин ҳали-бери оқ байроқ кўтармайди. Унинг бисотида советча Х-55 нинг нусҳаси бўлган ўртача масофали СJ-10К ракеталари мавжуд.

Хитойнинг жавоб ҳаракатлари, эҳтимол, СССРнинг бир пайтлардаги сиёсатини такрорлар.

Агар ҳолат шу йўсинда ривожланса, унда хитой ядровий ракеталари Пекин олдида катта қарздор бўлган Куба ёки Венесуэлага жойлашиши мумкин. Балки, ХХР ва РФ мудофаага оид чора-тадбирларини ўзаро мувофиқлаштириши мумкин.

Ахир, тарих такрорланиш хусусиятига эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШни «Кариб инқирози» ҳолатига солиши мумкинми?