Фото: Shutterstock
ОПЕК+ мамлакатлари 1 майдан нефть қазиб олишни суткасига қарийб 10 млн баррелга қисқартириш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Кувайт энергетика вазири Холид ал-Фадил Twitter орқали маълум қилди.
«Биз 2020 йил 1 майдан ОПЕК+ томонидан нефть қазиб олишни суткасига қарийб 10 млн баррелга қисқартириш тўғрисида тарихий келишув имзоланганини эълон қиламиз», — деб ёзди у.
Қозоғистон энергетика вазирлигининг маълум қилишича, иштирокчилар 1 майдан икки ойга нефть қазиб олишни суткасига 9,7 млн баррелга қисқартириш тўғрисида келишиб олган.
Икки ойдан сўнг нефть қазиб олиш ҳажми ошиб боради: 2021 йил январгача қисқартириш суткасига 8 млн баррелни, ундан сўнг 2022 йил апрелгача 6 млн баррелни ташкил этади.
Аввалроқ ОПЕК+ мамлакатлари видеоконференция шаклидаги учрашувда бозордаги нархларни назорат қилиш мақсадида кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишиб олгани хабар қилинганди.
Йил бошидан буён «қора олтин» нархи 50 фоизга арзонлаб кетди. Нефть бозорига салбий таъсир қилган биринчи омил коронавирус сабабли бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши, давлат чегараларининг ёпилиши ва авиаалоқанинг тўхтатилиши бўлди. Иккинчи салбий омил эса Россия ва Саудия Арабистонининг ОПЕК+’нинг нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувидан чиқиши ҳисобланади. Бунинг натижасида нефть нархи охирги 20 йил ичидаги минимум қийматгача тушиб кетди.
2016 йилда нефть қазиб олувчи давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича битим тузганди. У нефть нархини 50 доллардан юқори қийматда ушлаб туришга имкон берганди. 2020 йил 1 апрелдан битим амал қилишдан тўхтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда