Фотоколлаж: Kun.uz
Россия-Украина уруши бошланганига 5 кун бўлди. Бу вақтда ярим миллион украин ўз юртини тарк этиб, қўшни давлатларга кетишга мажбур бўлди. Яна қанча одам мамлакат ичида яшаш жойини ўзгартирган. Уруш жами 18 млн украиннинг ҳаётига таъсир қилиши тахмин қилиняпти.
Украинлар чегарани кесиб ўтиб, Полша, Руминия, Словакия, Венгрия ва Молдовага қараб йўналишмоқда. БМТ маълумотига кўра, 28 феврал ҳолати бўйича 500 мингдан ошиқ украинлар бу мамлакатларга етиб олган. Полшанинг ўзи ҳозиргача 280 минг украинни қабул қилди, кунига 50 минг украин бу давлатга кириб келяпти.
Европа Иттифоқи прогнозига кўра, Россия ҳужуми сабаб 4 млн.га яқин украиналик ўз мамлакатини тарк этишга ҳаракат қилади.
Полша украинлар учун хизмат кўрсатиши мўлжалланган тиббий поездлар ташкил қиляпти. Улар мурожаат қилиши учун 1,2 мингдан ортиқ шифохоналар рўйхати ҳам тузиб чиқилди.
Украинлардан қўшни давлатларга кириш учун алоҳида ҳужжат талаб қилинаётгани йўқ. Бироқ фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти, болаларнинг туғилганлик гувоҳномаси, тиббий ҳужжатлар бўлиши тавсия этилади.
Улар қўшни давлатларда қочқин мақомини олиши учун ёки Украина фуқароси, ёки мамлакатда қонуний яшаётган, ёки бўлмаса, хорижлик талаба бўлишлари зарур.
Фото: AFP/Getty Images
Чегаралардаги баъзи пунктларда навбатлар километрларга чўзилиб кетган, у ерда одамлар кунлаб кутиб қолишига тўғри келяпти.
Чегарадан ўтаётган украинларга қандай ёрдам бериляпти?
Полша ва Украинанинг бошқа чегара давлатлари бу ҳудудларда бирор дўсти ёки яқинлари бўлмаган қочқинларга қабул қилиш марказларида қолишларига рухсат берди. Бу ерда уларга озиқ-овқат бериляпти ва тиббий хизмат кўрсатиляпти.
Венгрия ва Руминия эса украиналик қочқинларга кийим-кечак ва озиқ-овқат учун нақд пул беряпти. Болаларга маҳаллий мактаблардан жой ажратилган.
Чехия миграция тўлқинига тайёргарлик режасини фаоллаштирди. Бу режага кўра, уларга мамлакатда қолишлари учун махсус визани осонлаштирилган тарзда олиш имкони берилади.
Одатда, мамлакатлар қочқинларни қабул қилиш марказларида уларнинг қолиши учун маълум вақтлик муддат белгилаб қўйишади. Бироқ улар украинлар қанча қолишга эҳтиёжи бўлса, шунча қолишлари мумкинлигини билдиришмоқда.
Буюк Британия украиналикларнинг британ миллатига мансуб қариндошлари бўлса, бу давлатга ҳам келишлари мумкинлигини билдирган. Ҳозир Киевдаги процессинг маркази ёпилган, бироқ Лвов шаҳридаги офис ишлаяпти. Бундан ташқари, қўшни давлатлардан туриб ҳам Буюк Британияга кетиш учун мурожаат қилиш мумкин.
Мамлакат ичида кўчишга мажбур бўлувчилар
БМТнинг баҳолашича, камида 160 минг одам портлашлар хавфидан қочиб, Украинанинг бошқа жойига кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Европа Иттифоқи бу рақам 7 млн.гача чиқиши мумкинлигини тахмин қиляпти.
Жами 18 млн украиннинг ҳаётига (Украина аҳолиси 41 млн.дан ошиқ) бу уруш таъсир ўтказади.
Фото: AFP/Getty Images
“Гарчи бу рақамлар жуда йирик, баҳолаш эса қўпол туюлаётган бўлса-да, биз бу фавқулодда вазиятга тайёр туришимиз керак”, – дейди Гуманитар ёрдам ва инқироз менежменти бўйича Европа комиссари Жанез Ленарсик.
Украиналик мигрантларга қандай ҳуқуқлар берилади?
BBC’нинг ЕИ ва Франция расмийларига таяниб ёзишича, айни пайтда Европа Иттифоқи уруш сабаб мамлакатини тарк этган украинларга блокка аъзо бўлган 27 та давлат ҳудудида 3 йилгача яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беришга тайёрланмоқда. Бундан ташқари, украинлар ижтимоий таъминот, уй-жой, тиббий хизмат ва болаларининг мактабга жойланиши каби имкониятларга эга бўлишади.
Бу Европа Иттифоқининг 1990 йиллардаги Болқон урушидан кейин ишлаб чиқилган, аммо ҳозиргача фойдаланилмаган қочқинларни вақтинчалик ҳимоя қилиш директивасига мос келади.
Россия-Украина уруши, Украина, Украиналик қочқинлар, Қочқин мақоми, Мигрант Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?