date

"Тоттенхэм" Родриго учун 80 млн евро тўлашга тайёр

"Тоттенхэм" Родриго учун 80 млн евро тўлашга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси, бразилиялик Родриго Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Fichajes нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Клуб унга нисбатан "Реал" томонидан белгиланган 80 миллион евро миқдоридаги трансфер нархини тўлашга тайёр. Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи лавозимига келганидан сўнг Родриго асосан захира ўйинчиси сифатида майдонга тушмоқда.

Айтишларича, бразилиялик футболчи жаҳон чемпионати олдидан ўйин амалиётини кўпайтириш мақсадида клубини ўзгартиришга қарши эмас. Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Тоттенхэм" Родриго учун 80 млн евро тўлашга тайёр