date

Киев мактабларида ўқувчиларнинг 66 фоизи украин тилини билмайди

Киев мактабларида ўқувчиларнинг 66 фоизи украин тилини билмайди
Киевдаги мактабларда украин тилининг қўлланилиши кескин камайгани аниқланди. “Страна” нашрининг хабар беришича, пойтахтдаги мактаб ўқувчиларининг 66 фоизи дарс вақтида давлат тилини билмайди, 82 фоизи эса танаффусда украин тилидан фойдаланмайди.

Тадқиқот натижаларига кўра, ўқувчиларнинг атиги 18 фоизи дарс жараёнида фақат украин тилида сўзлашади. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг 24 фоизи дарсда, 40 фоизи эса танаффусда рус тилидан фойдаланишда давом этмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат уруш йилларида ҳам пойтахтдаги ижтимоий муҳит ва тил мувозанатининг ўзгараётганини кўрсатади. Украина ҳукумати давлат тилини кенгайтириш сиёсатини юритаётган бир пайтда, амалда рус тили ҳануз кўплаб оилалар ва таълим муассасаларида устунлик қилмоқда.

Аввалроқ, Украина Таълим сифати давлат хизмати бошлиғи Свитлана Бабинес ҳам ўхшаш маълумотни тақдим этган эди. Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчиларининг 40 фоизи дарсдан ташқари вақтда синфдошлари билан рус тилида мулоқот қилади, украин тилини она тили деб биладиган талабалар улуши эса 71 фоиздан 64 фоизгача камайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев мактабларида ўқувчиларнинг 66 фоизи украин тилини билмайди