
Мадриднинг "Реал" жамоаси Испания Ла Лигасининг 12-турида "Райо Вальекано"га қарши сафарда ғалаба қозона олмади. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Бу ўйин "Реал" учун кетма-кет иккинчи ўйинда гол ура олмаган учрашув бўлди. Бунгача "қаймоқранглилар" Чемпионлар Лигасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
Жорий мавсумнинг дастлабки 14 учрашувида "Реал" 34 та гол уришга муваффақ бўлган. 12 турдан сўнг "Реал" Испания чемпионатининг турнир жадвалида 31 очко билан етакчилик қилмоқда.
Кейинги турда мадридликлар "Эльче" жамоаси билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув 23-ноябр куни Москва вақти билан соат 23:00 да бошланиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар