19:07 / 08.07.2023
139

Нима учун ҳаддан ташқари озғинлик хавфли ва керакли вазнга қандай эришиш мумкин?

Фото: Marie Claire

Одатда, ортиқча вазн организм учун жиддий муаммо эканлиги айтилади, аммо вазннинг камлиги хавфли бузилишдир. Австрия Верба Майр соғлиқни сақлаш марказининг терапевти Софя Махова ҳаддан ташқари озғинлик ҳақида билишингиз керак бўлган жиҳатларни санаб ўтди.

Ортиқча вазн ёки унинг етишмаслиги хавфи ҳақида клиник тадқиқотлар билан тасдиқланган кўплаб маълумотлар мавжуд. Озғинлик билан организмдаги кўплаб тизимларнинг ишини бузадиган жараёнлар бошланади ва бу биринчи навбатда “ёғ захираси”нинг тугаши билан боғлиқ. “Ёғ захираси” тугагач, мушак толалари вайрон бўлади, бу мушак массасининг етишмаслигига олиб келади. Бу мушаклар тана таянч-ҳаракат тизимининг “скелетини” қўллаб-қувватланишига, организмнинг кучи ва чидамлилигига таъсир қилади.

Бундан ташқари, мушак ҳужайралари митохондриялар — организмнинг “энергия резервуари” бўлган махсус шаклланишларига бой эканлигини унутмаслик керак. Ҳужайраларнинг айнан шу соҳаларида энергия ишлаб чиқариш жараёнлари содир бўлади, шунинг учун мушак массасининг етишмаслиги, албатта, энергия ресурсларининг тугашига ва организм ишлашининг пасайишига олиб келади.

Фото: Marie Claire

Ҳаддан ташқари озғинлик нима учун хавфли?

  • Мушак массасининг етишмаслиги (саркопения), куч ва чидамлиликнинг пасайишига, шунингдек, қувватсизликка олиб келади.
  • Организмдаги протеин танқислиги барча органлар ва ҳужайралар, айниқса, бириктирувчи тўқималар (тери, мушаклар, пай ва бўғимлар)нинг муҳим қурилиш материалидир.
  • Ёғда эрийдиган витаминлар етарли эмаслиги — А ва E витаминлари кучли антиоксидантлар бўлиб, ҳужайралар зарарланишининг олдини олади, уларнинг етишмаслиги эрта қаришга олиб келади. Д витамини организмдаги метаболизм ва иммунитет реакциясида (инфекцияларга қарши курашиш хусусияти) муҳим рол ўйнайди.
  • Фойдали ёғларнинг камлиги. Масалан, Омега-3 ҳар қандай ҳужайра мембранасининг муҳим таркибий қисмидир. Мембрананинг заифлиги ва беқарорлиги билан ҳужайра эрта ҳалок бўлади, бу ҳам организмнинг эрта қаришига олиб келади.
  • Жинсий гормонлар мувозанатининг бузилиши. Барча жинсий гормонлар холестериндан ҳосил бўлади, уларнинг манбаи озиқ-овқат ёғларидир. Унинг етишмаслиги билан жинсий гормонлар мувозанати бузилиши мумкин.

Ҳаддан ташқари озғинликдан қандай қутулса бўлади?

Фото: Google Image
  • Вазн йўқотиш сабабини аниқланг. Овқатланиш одатлари, психологик стресс ёки касаллик (паразитар инфекциялар, қалқонсимон без касалликлари, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар ва бошқалар). Мувозанатли вазн йўлида шифокор назорати остида унинг етишмаслиги сабабини бартараф этиш муҳимдир.
  • Протеин, ёғ, углевод нисбати бўйича диетангизни мувозанатланг. Бу нисбат генетик хусусиятлар ва овқатланиш одатларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда белгиланиши керак.
  • Мунтазам овқатланиш. Узоқ вақт давомида оч юрмаслик ва овқатланиш вақтини ўтказиб юбормаслик муҳимдир. Куннинг бир вақтида овқатланиш тавсия этилади, унга мос равишда газаклар қўшилиши мумкин.
  • Гиподинамия билан курашинг. Жисмоний фаолликни кенгайтириш — ҳар қандай спорт тури бўйича мунтазам машғулотлар, гимнастика, ёга, ҳар куни пиёда ёки велосипедда сайр қилиш лозим.
  • Витамин танқислигининг олдини олиш учун организмдаги витамин ва минераллар ўрнини тўлдириш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун ҳаддан ташқари озғинлик хавфли ва керакли вазнга қандай эришиш мумкин?