Фото: Pinterest
Уйқусизликда руҳан чарчаб, энергияга тўлмаяпсизми? Унда қуйидаги 5 маҳсулотни кундалик овқатланиш режимингизга киритинг ва уйқусизликдан қисқа муддатда халос бўлинг.
Сули ёрмаси
Одатда сули ёрмасидан тайёрланган бўтқаларни эрталаб истеъмол қилишга одатланганмиз. Аслида бундай таом нонушта учун тўғри танлов эмас, чунки сули ёрмаси таркиби танани бўшаштирувчи мелатонинга бой ва ундан тайёрланган бўтқа инсулин ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради. Натижада тез ухлаб қолишингизга ёрдам беради.
Бодом
Бир ҳовуч бодом таркибидаги триптофан, магний тез ва чуқур уйқуга кетишингизга ёрдам беради. Ушбу моддаларнинг таъсири остида мушаклар ва асаблар бўшашади, юрак тезлиги барқарорлашади.
Олча ва гилос
Гилос шакар, органик кислоталар, витамин ва минералларга бой мева бўлиб, мелатониннинг табиий манбайи ҳисобланади.
Қора шоколад
Қора шоколад магний, рух, темир, марганец, калсий, мис, олтингугурт, калий ва баъзи B гуруҳи витаминларини ўз ичига олади. Айниқса, таркибидаги магний ва серотонин танани бўшаштиради ва асабни тинчлантиради.
Банан
Мазкур экзотик мева таркибидаги B6 витамини туфайли уйқу сифатини яхшилаши мумкин. Витамин триптофанни серотонинга айлантиради ва шу орқали тана тинчланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?