06:00 / 13.08.2024
509

Кондиционер ишдан чиқишига олиб келадиган 6 та хатолик

Кондиционер ишдан чиқишига олиб келадиган 6 та хатолик
Ёз кунларида ҳаётимизни кондиционерсиз тасаввур қила олмаймиз. Бу электроника дўконларида энг кўп сотиладиган мавсумий маҳсулот бўлиб, жазирамадан сақланиш имконини беради. Аммо кондиционердан нотўғри фойдаланилса, қурилма қисқа вақтда ишдан чиқиши мумкин. Қуйида кондиционерни ишлатишда қандай хатоларга йўл қўймаслик ҳақида батафсил сўзлашамиз.

Фото: Green Electricал
Кондиционерни тез-тез ёқиш ва ўчириш

Ҳар сафар хонага кирганда ёки чиққанда кондиционерни ёқиш ва ўчириш ушбу техниканинг ишлаш муддатини қисқартиради. Энг яхши ечим бу — мавсумнинг бошида кондиционерни ёқиш ва фақат охирида ўчириш. Бу кондиционерга янада самарали ишлаш, энергия сарфини камайтириш ва барқарор ҳароратни сақлаш имконини беради.

Кондиционерни нотўғри ўрнатиш

Энг кенг тарқалган хатолардан бири бу — кўп хонали квартирада битта кондиционерни ўрнатиш. Агар 75 метр квадрат кенгликка эга хонадонда битта кондиционер ўрнацангиз, қурилма барча хоналарни бирдек совита олмайди. Бунинг учун мулти сплит-тизимли катта қувватга эга кондиционер керак.

Мулти-сплит (кўп тармоқли) — бир вақтнинг ўзида бир нечта хоналарни совитиши мумкин бўлган сплит кондиционердир. Кенг майдонли хонадонлардаги барча хоналарни бирдек совитиш учун эса бир нечта кондиционер қўйиш тавсия этилади.

Эшиклар ва деразаларни очиш

Кондиционер ишлаётганда доимо дераза ва эшикларни ёпиб юриш зарур, акс ҳолда қурилма хоналарни совитиш учун кўпроқ энергия сарфлаш режимига ўтади ва электр энергияси одатдагидан кўпроқ кетади ва исроф бўлади.

Кондиционер қувватини нотўғри танлаш

Кондиционерни танлашда яна бир хато бу унинг қувватини нотўғри баҳолашдир. Масалан, 21 метр квадрат майдонга эга, қуёш тўғридан тўғри тушадиган хонага 7 BTU (British thermal unit — Британия иссиқлик бирлиги)га эга кондиционерни ўрнатиш самарасиз бўлади. Яхшироқ совитиш ва ускуна ишлаш муддатини узайтириш учун 9 BTU қувватга эга кондиционерни танлаш тавсия этилади.

Кондиционер фақат бузилгандагина унга техник хизмат кўрсатиш

Фото: Getty Images
Кондиционердан фойдаланиш даврида уни тозаламаслик ва фақатгина қурилма бузилгандан кейингина фреонни тўлдириш, ички қисмини тозалаш энг кенг тарқалган хатоликлардан биридир. Ҳар йили кондиционердан фойдаланиш мавсумининг бошида ва охирида унга техник хизмат кўрсатиш ва тозалаш талаб қилинади. Бу кондиционернинг ишлаш муддатини узайтиради ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.

Кондиционерни тозаламаслик

Кондиционер ички блок қопқоғи ҳамда филтрларда чанг тўпланади ва барча турдаги бактериялар учун қулай муҳит ҳосил бўлади. У жуда кўп аллергенларни, аллергия ривожланишига ҳисса қўшадиган моддаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, жуда ифлос филтр кондиционернинг ортиқча юклама остида ишлашига олиб келади. Бу эса хизмат муддатини қисқартиради. Бундан ташқари, ташқи конденсаторни ҳам тозалаш ва унга яқин жойга турли предметларни қўймаслик ҳам талаб этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кондиционер ишдан чиқишига олиб келадиган 6 та хатолик