14:14 / 14.01.2025
157

Ортиқча вазн тўпламасликка ёрдам берадиган самарали усуллар

Ортиқча вазн тўпламасликка ёрдам берадиган самарали усуллар
Фото: Marie Claire
Доимий озғин ва соғлом одамларнинг сирлари аслида улар риоя қиладиган соғлом турмуш тарзига боғлиқ. Тўғри, бу борада генетика ҳам рол ўйнаши мумкин, лекин нормал вазнли инсонлар қуйидаги соғлом ҳаёт тарзини одатга айлантиргани боис ҳам ортиқча вазн муаммоларига дуч келмайди, деб ёзади Дарё нашри.

Иштаҳа очилганида эмас, фақат оч қолганида таомланади

Очлик — бу тананинг овқатланиш вақти келгани ҳақидаги белги. Агар танангиз сигналларига эътибор беришга ўрганмаган бўлсангиз ва ҳисларингизни тўғри фарқлай олмасангиз, очликни иштаҳадан фарқлаш қийин бўлади.

Масалан, тасаввур қилиб кўринг: ҳозир бир коса шўрва ва бир дона қора нон бўлаги сизни хурсанд қиладими. Агар жавобингиз “ҳа бўлса, демак овқатланиш вақти келди. Агар сиз бирор ширинлик, колбаса ёки чипсларни тусаб турсангиз, бу ҳолат иштаҳадир, чунки сиз маълум бир турдаги таомни истаяпсиз. Агар тез-тез иштаҳа нафсига бўйсунсангиз, ортиқча вазн муаммоларидан ҳайрон қолмаслигингиз мумкин.

Доимо етарли миқдорда сув ичади

Фото: Marie Claire
Сувсиз нормал вазнни барқарор сақлашнинг имкони йўқ. Организдаги барча реакциялар эритмалар шаклида содир бўлади, шунинг учун кунига маълум миқдорда, яъни тана вазнга нисбатан 1 кг учун 30 мл ҳисобида ичиш керак. Сувни кун давомида кичик порция ларда ичиш тавсия этилади. Ярим литр сувнинг ҳаммасини бирданига ичиш мумкин эмас.

Овқатланиш вақтида диққатни фақат таомга қаратади

Агар вақтингиз жуда тиғиз бўлса ҳам, барча гаджетларни четга қўйиб, енгил тамадди учун 10 дақиқа ва тўлиқ овқатланиш учун 20 дақиқа вақт ажратинг. Телевизор кўриш ёки компьютерда ишлаш пайтида овқатланаётганингизда, нима еяётганингизга эътибор қаратмайсиз. Натижада тўқлик сигнали мияга кеч етиб боради ва сиз кунлик калорияга бўлган эҳтиёжингиздан анча кўп овқат истеъмол қилиб қўйишингиз мумкин.

Мазали таомларни истеъмол қилишади

Фото: Marie Claire
Соғлом озиқ-овқатланиш тартиби деганда фақатгина бемаза таомлар назарда тутилмайди. Улар орасида таъбингизга ёқадиган кўплаб маҳсулотлар бор. Масалан, сиз қайнатилган товуқ гўштини ёқтирмасангиз, ўзингизни мажбурлаб, уни еманг. Уни димлаб ёки печда пишириш ёки курка, қуён каби бошқа ёғсиз гўшт билан алмаштириш мумкин. Шунингдек, донли маҳсулотлар, сабзавотлар ва мевалар орасидан нафақат фойдали, балки мазали вариантларни танлаш имконияти бор.

Вазнни мунтазам назорат қилиб боришади

Бу одат айниқса вазнни нормада ушлаб туриш учун муҳимдир. Ҳар 1-2 ҳафтада, эрталаб оч қоринга тарозига чиқинг ва кўрсаткичларни ҳисоблаб боринг.

Калорияларни вақти-вақти билан ҳисоблаб туришади

Фото: Marie Claire
Калория ҳисоблаш дастлаб бир оз вақтни олади. Аммо бир ойдан сўнг, бу одатга айланса, ўз овқатланиш рационингизнинг энергетик қийматини тахмин қилишни ўрганасиз. Айниқса, овқатланиш режимини ўзгартирсангиз ёки янги маҳсулотлар қўшсангиз, калорияларни ҳисоблашни унутманг. Бугунги кунда буни осонлаштириш учун ишлаб чиқилган кўплаб мобил иловалар мавжуд.

Қизиқарли ҳаёт кечиришади

Озғин одамлар нафақат жисмонан, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида фаол бўлади. Улар ташқи кўринишларига эътибор қаратади, янги нарсаларни ўрганади, баъзилари эса ижод билан шуғулланади. Уларнинг бўш вақтлари ранг-баранг бўлгани учун, овқат ҳақида ўйлашга вақт топмайди.

Рафинадланган шакарни истеъмол қилишмайди

Фото: Marie Claire
Оддий углеводларнинг кунлик нормаси табиий маҳсулотлардан, масалан, мевалар ёки сабзавотлардан олиниши керак. Шакар молекулалари (глюкоза) танада қўшимча энергия сарфламасдан ёғ шаклида захира сифатида сақланиб қолиши мумкин. Шу сабабли ширин маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Витамин ва қўшимчалар истеъмол қилишади

Замонавий озиқ-овқат маҳсулотлари аввалги даврдаги маҳсулотларга қараганда анча кам витамин ва микроэлементларни ўзида сақлайди. Микронутриентлар етишмаслиги туфайли метаболизм бузилиши ёки назорат қилиб бўлмайдиган ортиқча овқатланиш одати юзага келиши мумкин.

Витамин ва минераллар комплексини индивидуал эҳтиёжларингизга кўра, шифокор билан бирга танлаш тавсия этилади.

Етарлича ухлашади

Тунда биз овқат емаймиз, шунинг учун бош мия ўз фаолиятини таъминлаш учун глюкозани кун давомида тўпланган ёғлардан олади. Агар сиз бирон сабабга кўра етарлича ухламасангиз, сиркад ритмларни бузасиз. Натижада гормонларнинг табиий ишлаб чиқарилиши ва ёғнинг тунда парчаланишини секинлашади ва тана вазн орттиради.

Тунда организм тахминан 30 грамм ёғни ёқади. Агар сиз етарлича ухламасангиз, ортиқча ёғ бел ва сон соҳаларига захира сифатида йиғилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун