Кўчага чиққач, югурмаса-да, тез-тез юриб, катта йўлга чиқиб олди-да такси тўхтатди ва шу бўйи доим кайф-сафо қиладиган тунги клуб томон равона бўлди. Ўша ерда дугонамни учратаман, деб ўйлаганди, бироқ клуб ҳали иш бошламаган, бошлашига беш-олти соат бор эди. У шошиб келиб қолганига хуноб бўлиб сочларини ғижимлади, сўнг қора кўзойнагини пешонасига қантариб, сумкачасидан қўл телефонини олиб рақам терди. Аксига олиб, дугонаси гўшакни кўтаравермади. Қизнинг жиғибийрони чиқиб: “Эртароқ кўтарсанг ўласанми, Гули?” — дея дугонасини қарғади. Ниҳоят гўшак кўтарилиб, ундан уйқусираган:
— Алло, — деган овоз келди.
— Гули, ҳалиям ухлаяпсанми айиққа ўхшаб? — кўзи порлаб кетди Лазокатнинг.
— Лази, ўзингмисан?.. Кеча боллар билан кўп ўтирворибмиз, эрталаб уйга келдим. Роса чарчабман.
— Мазза қигандирсилар?
— Нега ўзинг келмадинг, пара бузилди. Бечора Темурчик, бир ўзи қоп кетди… Ҳозир қаттасан?
— Мен аҳмоқ шу пайтдан кеволибман дискотекага.
— Бўпти, бизникига кел. Айтмоқчи, битта пиво олвол. Бошим ёрилиб кетай деяпти.
Лазокат такси тутиб, йўл-йўлакай беш шиша пиво олди. Кечгача маза қилиб ичиб ўтиришни мўлжаллаганди у.
Гулининг уйига бориб, эшигида анча вақт туриб қолди, дугонаси уйқусини келган жойидан давом эттираётганди. Қўнғироқни босаверганидан бармоқларининг учлари оғриб қолаёзди. Ниҳоят “Ки-им?” деган овози келди.
— Очсанг-чи эшигингни, нима бало, ўлиб қолганмисан?! — қичқирди Лазокат.
Қулф шарақлаб эшик очилди. Лазокат дугонасининг ҳатто ички кийимлари ҳам йўқлигини кўриб, оғзи очилиб қолди.
— Вой-й! — деди ҳайратини яширолмай, — сенга нима бўлди?
— Ҳеч нима, — бепарво қўлини силтади Гули, — ёниб кетаяпман.
— Уйингда ҳеч ким йўқми?
— Йўқ ҳеч ким, киравер. Мен битта чўмилиб олайин, кейин ёнингга чиқаман… Пиво олиб келдингми?
Лазокат селофан халтадаги шишалардан бирини олиб, дугонасига узатди.
— Биласанми, Лази, “Клинский” жону дилим, — дея у шишанинг оғзини очди-да, қултуллатиб ичганча ювиниш хонасига кириб кетди.
Лазокат унинг ётоғига кирди. Ҳаммаёқ тўзғиб ётарди. Гулининг кийимлари гилам устида сочилган, юмшоқ икки кишилик каравотдаги кўрпалари ғижимланган, устига-устак, хонага сигаретанинг бадбўй ҳиди ўтириб қолганди. Қизнинг афти бужмайди ва у деразани очди. Сўнг ўзини оромкурсига ташлади-да, кўзини юмди.
— Домда яшаш бир томондан маза-да, — деди лаблари пичирлаб, — ванна ёнгинангда. Эшикни қулфласанг, ҳеч ким киролмайди… Энди менинг уйим ҳам домда бўлади. Ўзимга хон бўлиб яшайман. Оҳ, қандай маза-я!
— Ўзингга ўзинг нималар деб валдираяпсан? — сочлари ҳўл, устига яшил ялтироқ халат кийиб олган Гули кириб келди.
— Ҳозир сенга айтсам, қотиб қоласан, — деди Лазокат.
— Нимани? — пешонасини тириштирди Гули ва қўлидаги пиводан бир ҳўплаб қўйди.
— Ишонасанми, эрга тегаяпман!
— Қандай қилиб, сенга кимнинг кўзи учиб турган экан? — ажабланди Гули.
— Битта “лапух” топилиб қолди. Адамнинг қўлларида ишлайди.
— Қани, — Гули Лазокат кўтариб кирган селофан халтани очиб, иккита пиво олди ва шишаларнинг оғзини очиб, биттасини дугонасига узатди, — манавини ичгин-да, менга бир бошидан оқизмай-томизмай айтиб бер.
Лазокат нозланди, пиводан озроқ ичиб, лабларини бармоқларининг учлари билан артди. Кейин бирма-бир сўзлашга киришди. Бошидан ўтган “ҳангома”ни батафсил гапираётганига Гулининг сабри чидамай: “Тез-тез гапирсанг-чи!” деб уни қистовга олди. Шунда ҳам Лазокат шошилмас, дугонасининг ичини куйдиргиси келарди.
Ниҳоят саргузаштини якунлаганидан кейин:
— Оҳ, — дея каравотга чўзилиб қўлларини ёнига чўзганча керишиб олди, — лекин-чи, анави Нилуфар опам мени кўролмаяпти. Уйга қайтиб борганимдан кейин шунақанги томоша кўрсатдики, жонимга ойижоним оро кирди, бўлмаса, уриб ўлдириб қўярмиди.
— Менимча, — билағонлик қилди Гули, — кўролмаётган бўлса керак. Тўғри-да, ундан олдин бахтинг очилиб турганидан кейин… Мени бошқа нарса ўйлантириб қўйди: сен эрга тегиб кетсанг, қасрдай уйинг, адажонингнинг мол-давлати — ҳаммаси унга қоладими?
— Шу хаёлимга келмаганини қара, — ўрнидан туриб, киприкларини пирпиратди Лазокат, — ҳозирдан бунинг олдини олишим керак экан. Кейин-чи, адамларнинг чет эл банкида бир дунё пули бор. Ҳаммасини ўзимники қилиб олсам борми, мендан бой одам бўлмайди. Анави Бердимурод “лапух”ниям кетига битта тепиб ҳайдаб юборардим ёки лайчадай акиллаб хизматимни қиларди. Лекин қандай қилиб бунга эришсам бўларкан? Адам мендан кўра Нилуфарни кўпроқ яхши кўради. Мен буни сезганман…
— Менда битта таклиф бор, — деди Гули Лазокатнинг кўзига тикилиб, — фақат қадрдон дугонам бўлганинг учун сенга айтаяпман. Яна ҳар хил ўйларга бориб юрма, мендан хафа бўлиб. Бу гапларни фақат сенга ичим ачигани учун айтмоқчиман.
— Эзилмасдан гапирсанг-чи, сабрим чидамай кетаяпти, — бетоқатланди Лазокат.
— Опангдан ҳозироқ қутулиб қўя қолишинг керак.
— Қандай қилиб?
— Оддий. Ортиқча одамнинг кимга кераги бор, тўғрими? Даф қиласан. Борса келмас жойга “командировка”га жўнатасан.
— Ўлдир, демоқчимисан?! — кўзи олайиб кетди Лазокатнинг.
* * *
Иккита қизни тўппонча кўтарган одамларнинг қувишгани бирпасда шов-шув бўлиб кетди. Шундай бўлишини Барон олдиндан билган эди. Сойга тушишлари билан ҳушидан кетган қизларни ортиб жўнаб қолган автобуснинг ортидан сўкинганча бироз қараб тургач, ўзига чўчиброқ, ажабланиб термилиб турган талабаларга бир ўқрайиб қараб қўйди-да, шиддат билан қирга кўтарила бошлади. Орқасидан шотирлари эргашди. Автобусни қувиб етолмаслигига кўзи етган Барон машина рулига ўзи ўтирди. У энди, ҳеч қурса, Лола билан Наргизани шифокорлар ўзига келтиргунга қадар ҳовлисидан керакли ашқол-дашқоллари-ю пулларини олиб, Тожикистонга ўтиб кетиши зарур эди. Йўқса, қўлга тушади, шўрига шўрва тўкилади. Айни дамда у қизларни, мушук сичқонни ўйнаб эрмаклаб еганидай, лаззатланиб ўлдирмоқчи бўлган нияти ушалмай қолганини ҳам бутунлай унутганди. Эс-ҳуши қўлга тушмай, хавфдан эсон-омон қутулиб қолишда эди.
* * *
Қизларни туман касалхонасига етказишди. Уларнинг аҳволи оғирлигини кўрган врачлар дарҳол муолажага киришиб кетишди. Гарчи ҳушига келмаган эса-да, қизларнинг бир текисда нафас олаётганини кўриб, касалхона маъмурияти ички ишларга хабар берди. Бунгача на шифокорлар, на қизларни олиб келишган талабалар милицияни тезроқ хабардор қилиш кераклигини хаёлларига келтиришди. Бу эса, Бароннинг қочиб қолиши учун катта имконият туғдирарди.
Тезкор гуруҳ зудлик билан воқеа содир бўлган жойга жўнаб кетди. Бироқ у ерда талабалар айтишган “қорачадан келган тўрт-беш одам” йўқ эди. Фақат қирнинг тепасида иккита машина изи аниқланди. Шундан кейин қидирув тўхтатилиб, марказга хабар берилди.
Нуриддин ИСМОИЛОВ
(Кейинги қисмларни яқин соатларда ўқийсиз)
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...