Виржиния университети доценти Адам Лейвнинг тадқиқот натижасига кўра, Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар кумуш медаль соҳибларига қараганда камроқ умр кечиради.
Бу ҳақда тадқиқотчи The Journal of Health Economics журналига мулоҳазаларини билдирган. Тадқиқот натижаси шундан иборатки, кумуш медални қўлга киритган спортчилар биринчиликни «илиб» кетган рақибига қараганда ўртача бир йил кўпроқ умр кўради.
Тадқиқот
Лейв 1896 йилдан 1948 йилга қадар Олимпиада ўйинларида иштирок этган ва унда совринли ўринларни эгаллаган спортчиларнинг кейинги ҳаётига қизиқди. Умуман олиб қараганда, спортчиларнинг жисмоний ҳолати, ёши ва оғирлиги деярли бир хил бўлган. Тадқиқот устида иш олиб борган олимлар гуруҳи ишни чекланган муддат бўйича олиб боришни маъқул кўрди. Гап шундаки, ХХ асрнинг иккинчи ярмида допинг воситалари ривожланди, шунингдек, спортчиларнинг стимулятор фойдаланиши кучайди. Бироқ, допинг воситаси қадимги давр спортида ҳам мавжуд эди. Масалан, кокаин, бредидан муайян мақсадларда фойдаланиш имконияти бўлган. Олимлар эса оғриқ қолдирувчи, лат ва жароҳат пайти спортчининг психологиясига таъсир этиш қудратига эга дорилар саноати ривожланган пайтни меъёр чизиғи сифатида қабул қилишди.
Натижа
Ўша даврдаги Олимпиада ўйинларида олтин медални ютган спортчиларнинг фақат 3 нафари 80 ёш чизиғидан ўтган. Кумуш олганларнинг деярли ярмидан кўпи бу маррадан ўтган. Нега?
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай фарқланишнинг пайдо бўлишига олтин ва кумуш медаль соҳибларининг даромадлари ўртасидаги тафовут сабаб бўлган. Шу туфайли, Адам америкалик спортчилар ишлаб топган маош суммасини ўрганиб чиқишга аҳд қилди.
Маълум бўлишича, ўтган асрнинг 80-йилларига қадар Олимпиада ўйинларида ҳаваскор спортчилар ҳам иштирок этиши мумкин эди. Ғолибларга эса катта миқдорда мукофот пули тўланмаган. Ҳаваскор спортчи ғолиб бўлган тақдирда, унинг олдида иккита танлов пайдо бўлади: спорт соҳасида омадини синаб кўриш ё ўз касбига қайтиш керак. Рақамлар берган далолатга кўра, мағлуб бўлган спортчиларнинг 70 фоизи ва ғолибларнинг 20 фоизи Олимпиададан сўнг, кўп маош тўланувчи ишга жойлашган. Олтин медаль соҳиблари асосан савдо ва реклама соҳасидан иш топган, улар тўлиқсиз иш куни билан кифояланган.
Бундан ташқари, Адам кам умр кўришга таъсир қилган омиллар қаторига спортчиларнинг мотивацияси тушиб кетгани, Олимпиададан сўнг оддий ҳаётга кўникиб яшашини ҳам киритган.
«Унутманг, сиз 10 кун давомида қаҳрамонсиз. Бу муддат ўтиши билан ўзингизни қаҳрамондек тутишни бас қилинг ва ишингизга қайтинг», дея АҚШ президенти Теодор Рузвельт сўзларини келтирган тўрт карра Олимпиада ғолиби Мелвин Шеппард. Адам Лейв эса ушбу иқтибос ҳам юқоридаги мулоҳазани исботлай олишини айтган.
Лекин, ўша давр матбуоти ва радио материалларини ўрганиш давомида спортчиларнинг ғалабадан сўнг юриш-туриши ўзгариб қолгани кўзга ташланмаган. Шунга қарамасдан, журналистлар иккинчи даражали ғолибларга кам эътибор қаратгани туфайли ушбу йўналишда тадқиқотни давом эттириш қийин. Муаллифлар узоқ умр кўрган кумуш медаль соҳибларининг айни қандайдир диета тутгани, ҳаётий қоидаларга риоя қилгани ҳақида маълумотларни ҳам кўриб чиққан. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади