Янги ўтказилган тадқиқотлар бурун орқали нафас олиш маълумотларнинг доимий хотирага ўтказилишини кучайтириши аниқланди. Бу ҳақида халқаро JNeurosci илмий журнали хабар бермоқда.
"Хотиралар ўзининг ривожланиш жараёнида асосий учта босқични босиб ўтади, булар кодлаш, консолидация ва қайта тиклаш. Одам ва ҳайвонларда ўтказилаётган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, нафас олиш хотира ҳосил бўлишидаги кодлаш ва таниб олиш жараёнлари билан боғлиқ хулқ-атвор ва нейрон механизмларида муҳим роль ўйнайди. Жумладан, бурун билан нафас олиш, оғиз билан эмас, нерв қўзғалишини кучайтириб кодлаш ва таниб олиш жараёнини яхшилайди", – дейди Каролина институти профессори тадқиқот раҳбари Артин Аршамян.
Инсонлар ва ҳайвонларда олиб борилган аввалги тадқиқотларга кўра, олимлар жамоаси бир соатлик консолидация (маълумотнинг қисқа хотирадан доимий хотирага ўтказилиши) давомида оғиз ва бурун орқали нафас олгандан сўнг, иштирокчиларнинг тажриба давомида уларга тақдим қилинган турли ҳидларни эслаб қолишлари солиштириб кўрилган. Натижалар шундай далолат бермоқдаки, консолидация вақтида бурни билан нафас олган оғзи берк бўлган иштирокчилар, ушбу вақтдаги оғзидан нафас олган бурни тўсилган иштирокчиларга қараганда ҳидларни яхши эслаб қолган.
Тадқиқотчиларнинг изоҳлашларича, тажрибалар алоҳида икки сеансдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири кодлаш, консолидация ва қайта тиклаш босқичларини ўз ичига олган.
Кодлаш даврида иштирокчиларга олтита таниш (масалан, қулупнай) ва олтита нотаниш (масалан, бутанол-1) ҳидлар галма-галдан тақдим этилган ва ҳидларни эслаб қолиш сўралган. Иштирокчиларнинг қайси ҳидларни таниш-танимасликлари аввалдан аниқланган бўлиб, ҳар сеанс учун янги ҳидлар қўлланилган.
Кодлаш давридан сўнг иштирокчилар бир соат давомида ухламасдан сокин ором олишган (консолидация даври) ва бу вақтда айримлари бурундан (бу вақтда оғзи берк бўлган), бошқалари оғиздан (бу вақтда бурун берк бўлган) нафас олишган.
Шундан сўнг, қайта тиклаш (таниб олиш) босқичида иштирокчиларга кодлаш давридаги ҳидлар қайтадан, фақатгина бу гал уларга янги 12 та ҳид (олтитаси таниш, олтитаси нотаниш) аралаштирилган ҳолатда тадқим этилган. Ҳар бир ҳидлаб кўрилган ҳиддан сўнг иштирокчидан ушбу ҳид янги ёки эски ҳид эканлигини аниқлаши сўралган.
Иштирокчилар ҳидларнинг кучини, ёқимлилигини, таниш ёки таниш эмаслигини ва номини эслашга ҳаракат қилиб кўришган. Кодлаш ва қайта тиклаш жараёнида барча иштирокчилар ҳидларни бурун орқали ҳидлаб кўришган ва нафас ҳам фақат бурун орқали олинган.
Ушбу тадқиқот орқали мия фаоллиги ўлчамаслигини қайд этар экан, тадқиқотчилар бурун орқали нафас олиш консолидация вақтида хотиранинг қайта такрорланиш ва мустаҳкамланиши баробарида сенсор тизим ва хотира тўрлари орасида боғланишнинг осонлашиши таъминланади деб таъкидлайдилар.
Тадқиқот муаллифлари улар қўлга киритган натижалар нафас олишнинг эпизодли ҳодисалар консолидациясига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши борасидаги дастлабки далиллар эканлигини, бу ўз навбатида асосий когнитив функцияни нафас олиш цикли орқали модуляция қилиш тўғрисида хулосага келиш мумкинлигини айтишмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди