Ислом динида инсоннинг фақат руҳига эмас, балки, жисмига ҳам эҳтиром берилган. Тирик жон борки таомга эҳтиёжи бор. Шу жумладан инсонни ҳам. Инсонни руҳияти иймон, амал, илм ва китобхонлик билан озиқланса уни жисми таом ва ҳалол ичимликлардан озиқланади.
Фақат инсон таомланишда Ислом дини кўрсатмасига биноан исрофга йўл қўймаслик керак. Барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам Ислом мўътадилликни тавсия этади. Фақат, Аллоҳ таоло ҳалол қилган таом ва шаробларни, албатта. Мўмин мусулмонлар ҳалолу покликка эътибор бериши керак. Айниқса, таомига ҳам.
Исломда овқатланиш қоидалари:
1. Таомини қай йўл билан топаётганлигига эътибор беришлиги. Ўзи ва аҳли оиласини луқмасини пок тутиши.
2. Овқатланишдан олдин ва кейин қўлини ювмоқлиги. Ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Овқатланишдан олдин қўлини ювмоқлик, фақирликдан сақласа, таомланиб бўлгач ювмоқлик инсонни кичик сахву хатоларини учиради”.
3. Дастурхон олдида чиройли ўтирмоқлик, ётиб ёки ёнбошламаслик. Бу ҳолат нафақат беодоблик, балки, соғлиққа ҳам зарардур. Пайғамбаримиз бу борада барчамизга ўрнак бўлганлар. Ҳадиси шарифда келади: “Албатта, мен Аллоҳнинг қулиман, қуллардек ўтираман ва қуллардек овқатланаман”.
4. Овқатланишдан аввал “Бисмиллоҳни” зикр қилиш ва ўнг қўл билан ейишлик. Набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар, аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, “Бисмиллоҳ” аввалуҳу ва охируҳу,” десин дедилар. Агар, инсон Бисмиллоҳсиз таом еса унга шайтон шерик бўлиб таомни баракасини кетказар экан. Маълумки, шайтон бор жойда инсонга яхшилик бўлмайди.
5. Овқатланганда томоғига тиқилгунча емаслик. Зеро, қорин қанча тўқ бўлса одамни дангасалик тутади, хоҳ ибодатда, хоҳ риёзатда. Қорин 3 қисм; 1 қисми овқат учун, 1 қисми суюқлик учун, 1 қисми нафас учун бўлмоғи керак.
6. Оилада ҳамма жамулжам бўлиб овқатланиш баракали бўлади, ҳар ким алоҳида ейиши Ислом маданиятидан эмас. Ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки, “Таомни яхшиси кўпчилик билан баҳам кўриладиганидур”.
7. Таомни еб бўлгандан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтиб дуо қилмоқлик “Алҳамдулиллаҳ”. “Бизларни едириб, ичирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Аллоҳга шукур” демоғликдур.
Барчаларимизга Аллоҳ буюрган ҳалолу-пок нарсаларни тановул қилишни насиб айласин.
Улуғбек Ибодов, Бухоро вилояти Шофиркон тумани
“Ҳожа Шарофиддин” жоме масжиди имом-хатиби.
“Ҳожа Шарофиддин” жоме масжиди имом-хатиби.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади