11:44 / 11.11.2020
2 457

«Бахт эликсири» — қаҳванинг фойдали хусусиятлари нимада?

«Бахт эликсири» — қаҳванинг фойдали хусусиятлари нимада?
Freepik
Қаҳва каттаю кичикнинг севимли ичимлиги ҳисобланади. Тетиклаштириш хусусияти ва сератонинга эга экани билан банд графикка эга кишилар, стресс ва зўриқишда ишлайдиганларнинг кунига ярайди. Ушбу ичимликнинг фойдали ва зарарли эканлиги борасида турли фикрлар мавжуд. Factinteres нашрида эълон қилинган маълумотларга кўра эса ушбу ичимликни истеъмол қилганда организмда кўплаб ижобий ўзгаришлар кузатилади.

Метаболизм яхшиланади
Бир финжон қаҳва метаболизмнинг яхшиланишига таъсир кўрсатади. Эндигина спорт билан шуғулланишни бошлаганлар учун айни муддао бўлган тавсия: сиз қаҳва истеъмол қилиб нафақат жисмоний машқлардан аввал тетиклашиб оласиз, чидамлиликни оширасиз, балки организмда метаболизм яхшиланишига сабабчи бўласиз.

Мия секин қарийди
Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотларда аниқланишича, кунига икки финжондан тўрт финжонгача қаҳва ичиш мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида мия қариши секинлашади. Бу эса Альцгеймер касаллигининг ривожланиш эҳтимолининг 67 фоизга камайишига сабаб бўлади.

Бахтли ва қувончли дақиқалар кўпдек туйилади
Гарвард университети олимларининг аниқлашича, ҳар куни қаҳва истеъмол қилиш киши ўзини яхши ҳис қилиши, кайфияти кўтарилишига ижобий таъсир қилади. Тадқиқот натижасига кўра, ҳар куни бир неча финжон қаҳва ичган кишилар, бошқаларга нисбатан икки марта кам депрессияга хос эмоцияларни туйган. Бунга қаҳва таркибида мева ва сабзавотлардан ҳам кўпроқ антиоксидантлар борлиги сабаб бўлади.

Қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди
Гарвард университети олимлари томонидан ўтказилган яна бир тадқиқотда ҳар куни бир финжон қаҳва ичилса, қандли диабетга чалиниш хавфи 11 фоизга камайиши аниқланган.

Тери саратонининг ривожланиш хавфи камаяди
Таркибида антиоксидант ва фитокимёвий элементларнинг етарли даражада кўп бўлгани сабаб ҳам ҳар куни 3 финжон қаҳва истеъмол қилинса, тери саратонига чалиниш хавфи 20 фоизга кам бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Бахт эликсири» — қаҳванинг фойдали хусусиятлари нимада?