2 972
«Инсон ўз олдига катта мақсадлар қўйиши керак» — АҚШдаги ўзбекистонлик сениор дастурчи
Саидбек Арислонов 27 ёшда. Тошкент шаҳрида туғилган. Ўрта махсус таълимни тиббиёт йўналишида олган бўлса-да, ҳозирда АҚШда MasterCard компаниясида full-stack дастурчи сифатида фаолият юритмоқда.
Саидбекнинг «Осмондаги болалар» лойиҳасига берган интервьюсида официант ёрдамчилигидан сениор дастурчиликкача бўлган йўли, АҚШда дастурчилар қанча даромад кўриши, соҳасининг мураккабликлари ҳақидаги фикрларини тақдим қилган эдик. Интервьюнинг иккинчи қисмида Кремний водийсидаги муҳит, жамиятга фойда келтириш ва устуворликларни тўғри белгилай олиш хусусида сўз боради.
«Кремний водийсидагилар ҳам ўқишни тавсия қилишади»
— Кўпчилик дастурчи бўлиш учун олий маълумот керакми-йўқми, деган савол билан қизиқади. Бизда одамлар университетга олий таълим эмас, диплом учун киришади. Чунки катталар шунақа шарт қўйишади.
Университетга киришни мен ҳам тавсия қиламан. Кремний водийсига бориб гаплашганимда, улар ҳам олий таълимда ўқишни доим тавсия қилишади. Чунки бунда нолдан бошлаб ўргатилади, биров тепангизда туриб ўргатади. Ўзи изланганда эса кўпчилик дангасалик қилади.
Аввало соҳамни ўрганаман деб ниятни тўғри қилиш керак. Номи учун, диплом учун ўқишга кириш керак эмас.
Маркетга резюме қўйганимда бир стартапдан алоқага чиқишди. Университетларни битириб кетганлар ҳақида маълумот жамлашаркан. Маълумотни йиғиб, статистика чиқариб беришади. Бу муайян университетни битириб чиққанларнинг қанчаси ишга кирди ва қандай ишга кирди деган саволларга жавоб бўлади. Ҳамма бунга пул тикишга тайёр. Қайси университетнинг битирувчилари натижалари баланд бўлса, мақоми ҳам шунча юқори бўлади. Статистикаси ҳам ҳалол бўлади. Яна ҳам яхшироқ ишлашга, зўр таълим беришга ҳаракат қилади.
«Динга хизмат қилиш фақатгина диний билим билан бўлмайди»
— «Умматга қанчалик керакли эканликларингизни билганларингда, ухламасдинглар», дейилган. Бу ҳаммага тегишли. Мақсадлар борасида шунчалик майдалашиб кетганмизки, катта нарсалар қолиб кетяпти.
Динга хизмат қилиш фақатгина диний билим билан бўлмайди. Бошқа соҳада ҳам дин учун хизмат қилса бўлади. Мисол, менинг қўлимдан келадигани дастурлаш. Мана шу қобилиятим билан динимга, умматимга хизмат қиламан деб ўйлаганман. Ҳали мақтанадиган ҳеч нарсам йўқ. Лекин кичик қадамлар билан бўлса ҳам бошлаб олдим. Одамга шижоат берадиган нарса – умматга кераклилик ҳиссидир.
АҚШда IT соҳасида юртдошларимиз ҳам кўпайиб қолди. Уларнинг кўпчилиги ўқишга келган, шундан кейин ишлаб қолган. Аммо қўлида грин-картаси бор, комфорт зонасига тушиб олганлар ҳам анчагина. UBER'да ишлашади, фура ҳайдашади. Лекин кўп меҳнат қилишади, оиласидан узоқда бўлади. Агар ўша инсонлар озгина ҳаракат қилиб, яхшилаб ўқиса, уйда ўтириб ҳам кўпроқ пул топса бўлади. Фақат озгина ҳаракат қилиш керак.
Муваффақиятнинг асосий омили ҳақида
— Муваффақиятнинг асосий омили бу – Аллоҳнинг берган баракаси. Атрофимдаги инсонлар доим мени руҳлантирадиган кишилар бўлишган. Нью-Йоркда ишлаганимда ўзим каби ишларда ишлайдиган хонадошларим бўларди. Уларни кўриб, мен ҳам яхши ишлаяпман деган ўйга борардим. Виржинияга борганимда эса кўрдимки, ҳамма IT'да. Яхши пул топишади, шанба-якшанбада оилавий дам олишга кетишади. Уларнинг гап-сўзларини эшитиб, уларга ўхшашга ҳаракат қилганман. Менинг ҳам қўлимдан келади деган умид бўлган.
Яъни атрофингиздагилар ўсишингизга ҳисса қўшмаётган бўлса, уларни ўзгартириш керак. Улар бекорчилигингизга сабабчи бўлаётган бўлса, бу даврадан чиқиш керак.
Доим ўзимдан катталар билан юраман. Чунки улар менга янада ўсишимга ёрдам беришади. Мен тенги йигитлар чойхонага бориб гап сотиб ўтиришади. Бир ойда бир бўлса, яхши. Лекин бунақа ўтиришлар ҳар куни бўлса, интилиш бўлмаса, бу яхши эмас. Чойхона бўлганда ҳам фойдали суҳбатлар бўлиши керак.
«Ўзбекистонда ҳам Кремний водийсини яратса бўлади»
— Кремний водийсига борганимда мени қойил қолдирган нарса – у ерда ишлаётганларнинг кўпчилигида грин-карта бўлмаган.
Грин-карта анча йўлларни тайёр очиб беради. Кўпчилиги ҳаракат қилиб аввал шу ердаги институтга ҳужжат топширган. Битиргач, бир йиллик ишлаш ҳуқуқини берувчи шартнома берилади. Шу бўйича ишга киришган. Йирик компаниялар сизни ёқтириб қолса, қолган ҳаммасини ўзи тўғрилаб беради. 6–7 йиллик, 10 йиллик режа қилишади. Шундан кейин нимага эришаман деган мақсад қўйишади.
Биринчи ойлигингизни олгунча қанча вақт кетган десангиз, «2–5 йил» дейишади. Бизда эса «неча ойдан кейин пул топаман» деган савол қизиқтиради фақат. Улар мақсадни катта қўйишган. Ҳаракат қилса, ҳамма нарса бўлади.
Мен Кремний водийсига борганимда карантин вақти бўлгани учун офисларнинг ҳаммаси ёпиқ эди. У ерда энг зўр нарса – дастурчиларнинг муҳити. Кўчада ҳамма ноутбук билан ўтиради. Компьютерига ёпиштирилган наклейкалардан қаерда ишлашини билиб олишингиз мумкин. Нетворкинг жуда зўр. Кофешопда ўтириб, ўзаро ғоя алмашишади.
Нархлар икки баравар қиммат бўлса ҳам, бориб яшашга арзийди. Starbucks'га кирсангиз, ҳамма кучли дастурчилар ўтиради. Бу муҳит тўлқинлантиради.
Ўзбекистонда ҳам Кремний водийсини яратса бўлади, лекин бунга вақт керак. Яхши кадрлар чиқаверса, Ўзбекистон дастурчилар ватани сифатида танилса, компанияларнинг ўзи келишни бошлайди.
«Каттароқ марраларни кўзлаш керак»
— Нега ўзбеклардан катта ихтиролар чиқмайди, дейишади. Чунки мақсадни катта қўймаймиз. Битта уй олсам, оқиб турадиган бизнес очсам, бўлди деймиз. Ўзим ҳам шунақаман. Ўзгаришим керак. Мақсадни катта қўйиш керак.
Мақсадинг нима деса, «Россияга бориб ишлаш», дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Бу нарсани ўзгартириш керак. Кимга қараб интилишни ҳам тўғри белгилаб олиш керак. Ҳозир ёшларга кимларни ўрнак қилиб кўрсатишаётганини эса кўряпсиз.
Мусулмон киши динда ҳам, дунёда ҳам биринчи бўлиши керак. Фақат динга берилиб, дунёни эсдан чиқариш ё тескариси бўлмаслиги керак. Иккаласини ушлай оладиганлар кам.
Инсон энг мукаммал қилиб яратилган. Шунинг учун ҳар бир ишда мукаммалликка интилиш лозим. Ҳатто видеоўйин ўйнаяпсанми, шунда ҳам энг зўри бўлишга интил.
Мен YouTube'даги каналимга ҳар хил видеолар олиб қўйсам бўлади. АҚШ ҳақида видео қиламан десам, мавзу кўп. Аммо ҳар бир видеони қўйганимдан кейин бу видео менинг вафотимдан кейин савоб келтириб турадими ёки гуноҳми – шуни ўйлаб кўраман. Жуда кўпчилик шу ҳақида ўйлаб кўрмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Бир гуруҳ фуқаролар хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлгани аниқланди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди