Фото: Seldon News
Эртами ёки кеч ҳар инсон ажинларга дуч келади, аммо буни иложи борича кечиктириш одамнинг ўз қўлида. Терини қуёшдан ҳимоя қилиш, уни намлаш ва тўғри парвариш қилиш — асосий кўрсатма. Шунингдек, ажинларнинг эрта тушишига сабаб бўладиган одатлардан халос бўлиш ҳам муҳимдир.
Кўзларни ишқалаш
Кўз атрофидаги тери энг нозик бўлгани учун ҳам биринчи ажин айнан ушбу соҳага тушади. Агар доимо у ишқаланса, бу исталмаган чўзилиш, шунингдек, коллаген ва эластиннинг парчаланишига олиб келиши мумкин. Натижада тезда ажинлар пайдо бўлади.
Кўзойнак тақмаслик
Агар кўриш қобилияти бироз паст бўлса ҳам, кўзойнак тақишни унутмаслик керак. Чунки яхшироқ кўриш учун кўзни қисиш туфайли қошлар орасидаги ва кўз атрофидаги мушаклар зўриқади. Шу сабаблип табиий коллаген йўқолади ва ажинлар пайдо бўлади. Агар кўриш қобилияти яхши бўлса, қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш лозим, акс ҳолда кўзни қисиб юришга тўғри келади – натижа эса худди аввалгидек бўлади.
Контакт линзалар тақиш
Албатта, улар ўз-ўзидан терига ҳеч қандай тарзда путур етказмайди, лекин улардан фойдаланиш усули ажинлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, кўпинча линзаларни тақишда қошлар кўтарилади ва натижада ажинлар пайдо бўлади.
Ширинликларни жуда кўп истеъмол қилиш
Танадаги ортиқча шакар коллаген ва эластинга салбий таъсир кўрсатадиган маълум гликация шаклланишига олиб келади. Натижада, қанча кўп ширинлик истеъмол қилинса, тери шунчалик хиралашади ва эластиклиги камаяди. Ширинликдан тери гўзаллиги учун ҳам воз кечиш керак.
Кам уйқу
Инсон қанча кам ухласа, ташқи кўриниши шунча ёмонлашади – бу аксиома. Гап шундаки, чуқур уйқу пайтида тери ҳужайралари тикланади ва янгиланади. Агар уйқу етарлича бўлмаса, тери тикланишга вақт топа олмайди ва қарийди.
Қорин билан ухлаш
Гўзаллик ва саломатлик учун энг фойдали ҳолат – орқа томон билан ухлаш. Бошқа барча ҳолатларда организм қандайдир тарзда ёстиққа ёпишиб олади, бу эса терида ажинлар ва кўз атрофида шиш пайдо бўлишига олиб келади.
Телефондан кўп фойдаланиш
Смартфон ёки планшет экранларига қанчалик узоқ қаралса, бўйин эгилган ҳолатда шунчалик узоқроқ ушлаб турилади. Шунинг учун унда ҳалқасимон ажинлар пайдо бўлади. Афсуски, смартфонлар нафақат кўриш қобилиятига, балки терига ҳам зарарли экан.
Қўлга бош билан суяниш
Одатда машина ёки автобусда чарчаган одам боши билан қўлларига суяниб олади. Бу ҳолат ҳам коллагенни йўқ қилиш эҳтимолини оширади ва атиги ҳар бир қўшимча ўн дақиқа янги ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи