Шавкат Мирзиёев 9 август куни халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мамлакатда саноат, тадбиркорлик тобора ривожланиб бормоқда. Йил бошидан буён 50 мингта янги корхона ташкил топган, экспортёрлар сони 7 минг 500 дан ошган. Экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга кўпайиб, 8 миллиард 200 миллион долларга етган.
Давлат томонидан экспортчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу йил Ўзбекистон маҳсулотлари 32 та янги бозорларга кириб борган. Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда.
Дунёда юк ташиш харажатлари ошганини инобатга олиб, экспортёрларга бу харажатларни қисман қоплаш учун давлат томонидан 170 миллиард сўм компенсация берилган. Шунингдек, Европага тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчи корхоналарга транспорт харажатлари учун субсидия миқдори 50 фоиздан 70 фоизга оширилган.
Мамлакат маҳсулотлари хорижга, асосан, 9 та транспорт йўлаги орқали ташилади. Тақдимотда ҳар бир транспорт йўлаги бўйича долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.
«Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим замин. Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Транспорт вазирлигига тадбиркорлар учун энг мақбул йўлларни таклиф этиш ва уларнинг транспорт харажатларини қисқартириш вазифаси қўйилган.
Европага экспорт юкларини ташиш учун қўшимча рухсатлар олиш муҳимлиги таъкидланган. Автомобильда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилган.
Қўнғирот—Бейнов халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин