
Якшанба куни "Реал Мадрид" жамоаси Испания чемпионати доирасида "Райо Валйекано"га қарши сафарда ўтказилган ўйинда дуранг қайд этди (0:0). Учрашув сўнгида Федерико Вальверде захирага олинди, дарвозабон Тибо Куртуа эса ўйинни охиригача давом эттиришга муваффақ бўлди, бироқ у ҳам муаммоларга дуч келган.
Marca нашрининг хабарича, уругвайлик ярим ҳимоячи ва бельгиялик посбон мушакларидаги ноқулайликлардан азият чекмоқда. Уларга душанба куни тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилган.
Тикланиш муддатлари ҳақидаги маълумотлар кейинроқ эълон қилинади. "Қироллик клуби" Ла Лига турнир жадвалида 12 турдан кейин 31 очко билан етакчилик қилмоқда.
"Реал"нинг навбатдаги учрашуви 23 ноябр куни "Эльче"га қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг