1 481
ШҲТ собиқ бош котиби: «Ўзбекистоннинг ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради»
Фото: «ТАСС»
ШҲТ Самарқанд саммити арафасида Тожикистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати академияси профессори, ШҲТ собиқ бош котиби Рашид Алимов эришилган натижалар, мазкур ташкилотнинг бугуни ва келажаги ҳақидаги қатор саволларга жавоб берди.
— Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ниҳоясига етмоқда. Сизнинг-ча, бу давр қанчалик самарали ва сермаҳсул бўлди. Тошкентнинг қайси ташаббусларини алоҳида таъкидлашни истардингиз ва нима учун?
— Раислик қилувчи томон ҳар доим лидердир ва у йўналишни белгилайди. Аммо Ўзбекистон нафақат ўтган йил, балки қарийб 4 йилдан буён ШҲТнинг 2018 йилда Циндао (Хитой)да бўлиб ўтган саммитидан бошлаб йўналиш бериб келяпти. Мамлакатингиз ташаббуслари туфайли ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Аммо гап миқдор ҳақида эмас, балки бу тадбирларнинг самарадорлигида. Иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ШҲТ фаолиятининг асосий қисмини бойитган ва ташкилот фаолиятидаги бўшлиқларни тўлдирган қатор ташаббуслар билан чиқди.
Хусусан, транспорт алоқаси билан боғлиқ масалаларни эслатиб ўтмоқчиман. Масалан, 2014 йилда Душанбеда автомобиль ташишлари учун қулай шарт-шароитлари яратиш бўйича келишув қабул қилинган. Ўзбекистон темир йўл ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва биргаликда ишлаш тўғрисида қимматли ташаббус билан чиққан, бу эса темир йўл тармоқлари ривожига бевосита таъсир кўрсатади. Бу, айниқса, ШҲТ мамлакатларининг ташқи савдо айланмаси 7,5 триллион долларни, улар ўртасидаги ички савдо айланмаси ушбу ҳажмнинг атиги 10 фоизини ташкил этаётган бир шароитда аҳамиятлидир. Яъни ШҲТ иқтисодий ғилдираги, албатта, ўз изини кенгайтириши керак.
Ҳақиқатда эса ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан 32 фоизга ошганини таъкидлаш лозим. Марказий Осиёнинг денгиз йўлларига чиқа олмайдиган давлатлари бу муваффақиятлардан айниқса манфаатдор. Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти ҳали ҳам жаҳон бозорларидан энг кўп узилган иқтисодиётлар қаторида қолмоқда. Ўзбекистоннинг транспорт алоқасини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади. Улар минтақани денгиз ва океанларга «яқинлаштиришга» имкон беради.
Ўзбекистоннинг ташаббуслари маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга ҳам қаратилган. Бу ерда ШҲТ музейи, ШҲТ мамлакатлари бадиий галереясининг ташкил этилишини эслатиб ўтмоқчиман. Яъни Ўзбекистон ШҲТга аъзо ҳар бир мамлакатнинг афзал жиҳатларини ягона нуқтада бирлаштириш учун кўп ишларни бажармоқда. Зеро, фақат ҳар бир мамлакат томонидан таклиф этилаётган имкониятларнинг уйғунлиги юқори натижа беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Энергетика вазири иқтисодчи-блогер устидан ИИВ ва прокуратурага шикоят аризаси ёзди
Истеъфодаги подполковник: рус армияси фронтдаги участкага бирорта ҳам ўқ отмай кириб келди
Башар Асад қочишдан олдин ҳарбийларни Россиядан ёрдам келаётганига ишонтирган